Инсоният жуда кўп очарчиликларни кўрган. Оқибатда минглаб одамлар кўз юмган, яна қанчаси ўз юртини тарк этиб ўзга элларда сарсон бўлган.

Одатда табиий офатлар, қурғоқчилик, сув тошқинлари, фаслларнинг ноқулай келиши, уруш ва босқинлар, турли юқумли касалликларнинг тарқалиши очарчиликни келтириб чиқаради. Шунга қарамай, одамзот яшашда давом этмоқда, табиий офатларга қарши кураш усулларини ўрганиб бормоқда.

БМТ маълумотига кўра, сўнгги йилларда сайёрамизда очарчиликка барҳам бериш бўйича халқаро ҳамжамият амалга ошираётган саъй-ҳаракатлар ўз натижаларини бера бошлаганди. Ривожланган давлатларнинг ёрдами, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш техникаларининг такомиллашуви туфайли кўпгина давлатларда бу муаммони тугатишга муваффақ бўлинди. Сайёрамиз аҳли ўз олдига 2030 йилгача очарчиликни бутунлай йўқ қилиш вазифасини қўйиб, шу мақсадга аста-секин яқинлашаётганди. Бироқ коронавирус пандемияси ушбу режаларни барбод қилди.

Маълумки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтган йил 11 мартда коронавирус пандемиясини эълон қилган эди. Шундан сўнг қарийб барча давлатларда чеклов чоралари ўрнатилди. Чегаралар ёпилди, қатновлар, тижорат ишлари тўхтатилди. Барча ўз уйига қамалиб ўтирди. Бундай узоқ муддатли карантин шароитида ҳар қанча озиқ-овқат захираси тугаб қолиши турган гап. Бир кунлик топган даромадини шу кунга аранг етказаётган, эртанги кун учун ҳеч нарса ғамлай олмайдиган оилаларнинг бир неча ойлаб уйда ўтиришини тасаввур қилиш нақадар оғир. Бундай вазиятда, айниқса, болалар ва кексалар энг ожиз қатламга айланади.

БМТ маълумотига кўра, очарчилик келтириб чиқарадиган касалликлар сабаб сайёрамизда ҳар йили 5 миллиондан ортиқ бола вафот этади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2020 йилга келиб иқтисодий тараққиёт қайси сценарий бўйича ривожланишидан қатъи назар, COVID-19 пандемияси тўйиб овқатлана олмайдиган одамлар сони ортишига сабаб бўлди.  

Масалан, ўтган йил ўн бир ой давомида сайёрамизда 7 миллиондан ортиқ киши тўйиб овқатланмасликдан вафот этган. Пандемия туфайли айрим минтақаларда очарчилик муаммоси янада кескинлашди.

2019 йилда дунё бўйича қарийб 690 миллион киши очликка дучор бўлган. Бу 2018 йилга нисбатан 10 миллион, беш йил олдинги статистикага қараганда қарийб 60 миллион кишига кўп. Очарчилик азобини кўриб яшаётганларнинг энг кўп қисми Осиёда (381 миллион, жами аҳолининг 8,3 фоизи), иккинчи ўрин Африка (250 миллион киши, аҳолининг 19,1 фоизи), учинчи ўринни Латин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари эгаллаб турибди (48 миллион киши ёки аҳолининг 7,4 фоизи). Ачинарлиси, дунёда очарчилик муаммоси кескин бўлиб турган бир пайтда, ҳар саккизинчи одам семизликдан азият чекмоқда (672 миллион киши ёки 13 фоиз). Бу тўғри овқатланмаслик оқибатидир.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Бош котиб Антониу Гутерреш очарчилик балоси янада кўпайиши мумкинлигини таъкидлаб, 2020 йил охирига келиб қуролли можаролар туфайли дунёда 88 миллион киши очликка гирифтор бўлганини маълум қилди. Бу тўйиб овқат емайдиганлар сони бир йилда 20 фоизга ортди дегани. Энг ёмони, 2021 йил учун ҳисоб-китоблар ушбу қўрқинчли тенденция ҳамон давом этаётганини кўрсатмоқда.

Иқлимнинг кескин ўзгариши келтираётган офатлар етмаганидек, COVID-19 пандемияси вазиятни янада мураккаблаштириб юборди. Агар тезлик билан чора кўрилмаса, миллионлаб одамлар очлик ва ўлим ёқасига келиб қолиши мумкин. Бундай аҳоли, айниқса, Африкада тез кўпаймоқда. Жанубий Судан, Ямандан ташқари Афғонистонда ҳам аҳвол жуда ёмон.  

“Дунёда очарчиликдан атиги бир қадам нари турган одамларнинг ўзи 30 та мамлакатда 30 миллион кишидан ошади", – дейди БМТ Бош котиби.

Масалан, Яманда беш йилдан буён давом этаётган қуролли можаролар туфайли тўрт миллион киши уй-жойини ташлаб, бошқа минтақаларга кўчиб кетган. Мажбурий кўчишлар туфайли мамлакатда болаларнинг ярми, яъни 2,5 миллион нафари тўйиб овқатланмаслик муаммосига дуч келмоқда.

Ямандаги гуманитар инқирозни бартараф қилиш учун халқаро ҳамжамият томонидан 3,4 миллиард долларлик режа ишлаб чиқилган эди. Бироқ ҳозиргача мазкур режа фақат 1,9 миллиард долларга молиялаштирилган, холос.

Ўтган йили Конго демократик республикаси дунёдаги энг оғир озиқ-овқат инқирозини бошдан кечирди. Июль ойидан декабргача мамлакатда 21,8 миллион киши очликка юз тутди. Жанубий Судан бундан ўн йил аввал ўз мустақиллигини эълон қилган эди. Шундан буён мамлакат озиқ-овқат танқислиги муаммосидан қутула олмаяпти.

"Бу мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари шу қадар қимматки, бир коса гуруч ва баобаб нархи бир кунлик ўртача маошдан 180 фоиз баланд. Бу Нью-Йоркда тахминан 400 доллар қийматига тенг экан", – дейди Гутерреш.

Шу боис, БМТ Бош котиби дунёда очарчиликни бартараф қилиш учун олий даражадаги ишчи гуруҳ ташкил этилишини маълум қилди. Ушбу гуруҳ нодавлат ташкилотлар, халқаро молия ташкилотлари ва бошқа ихтисослаштирилган муассасалар билан ҳамкорликда иш олиб боради.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти – ФАО, ЮНИСЕФ, жаҳон озиқ-овқат дастури ва ЖССТ томонидан биргаликда тайёрланган маърузада таъкидланишича, очарчилик билан боғлиқ муаммолар мигрантлар учун ҳам кескинлашмоқда.  

Осиё, Африка ва Европа мамлакатларида яшаётган мигрантлар, қочқинлар ва мажбурий кўчиб борганлар аҳволи коронавирус пандемияси сабаб янада ёмонлашган. Аҳволни миграция инқирози ва террорчилар хуружлари ҳам мураккаблаштирмоқда. "Бунинг натижасида Ғарбий Европа ва Шимолий Америкада жамоатчилик кайфияти радикаллашиб, исломофобия ва мусулмонларга қаршилик кучайиб бормоқда”, дейилади ҳужжатда.

“Таассуфки, БМТ 2021 йил ҳам инсоният учун мураккаб бўлишини таъкидламоқда. Пандемия сабаб дунё кейинги 75 йил давомида жуда кучли инқироз билан тўқнашади. Қарийб 270 миллион киши очарчилик балоси туфайли ўлим ёқасига келиб қолади. Агар ушбу муаммони ҳал этиш учун маблағ топилмаса, оқибати ҳалокатли бўлади”, дейди Бош котиб.

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури директори Дэвид Бизли Бош Ассамблеянинг махсус сессиясида сўзга чиқиб, бу қадар чуқур инқироз БМТнинг 75 йиллик тарихида ҳали кузатилмаганини таъкидлади. Унинг айтишича, сўнгги тўрт йилда қуролли можаролар туфайли оч қолган одамлар сони 80 миллиондан 135 миллионга кўпайди. Пандемия эса бир йилнинг ўзида ушбу рақамни икки баробарга оширди. 16 та мамлакатда очарчилик хавфи юзага келган.

Дэвид Бизлининг таъкидлашича дунё давлатлари ўтган йил пандемияга қарши курашга 19 триллион доллар сарфлаган. Бу йил ҳам ушбу аср балосининг тугатиш учун талаб қилинаётган маблағ ундан кам бўлмайди. Қолаверса, кўпгина мамлакатларда чеклов чоралари яна узайтирилаётган, аҳолини эмлаш учун вакцина сотиб олишга катта-катта маблағлар талаб қилинаётган бир пайтда, бу янада мураккаб вазифа экани кундай равшан.  

Хуллас, очарчилик балоси инсоният олдида турган муаммолар ичида долзарб бўлиб қолаётгани жуда ачинарли.  

Саидмурод РАҲИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пандемия ва очарчилик