«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамиятида Банкнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш доирасида банк фаолиятини стратегик жиҳатдан трансформациялаш масалаларига бағишланган йиғилиш ташкил этилди.

Тадбирда “Ўзмиллийбанк” АЖнинг 150 дан ортиқ ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди.

Тақдимотда трансформация идораси мутахассислари спикерлар сифатида иштирок этиб, улар 2025 йилгача бўлган даврга мўлжалланган стратегик вазифалар, ташаббус ва лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди.

“Ўзмиллийбанк” АЖ Бошқарма раиси ўринбосари ўз нутқида : “Мақсадимиз муваффақияти аввало ўзимиз ва умуман олганда, тўғри йўлга қўйилган жамоавий ишимизга боғлиқ. Бугунги стратегик жиҳатдан муҳим сессия доирасидаги мулоқот барча иштирокчилар учун фойдали бўлади ва албатта, бутун мамлакат банк тизимини янада ривожлантиришга ўз таъсирини кўрсатишига ишончим комил” деб таъкидлади.

Тадбирнинг иккинчи қисмида гуруҳ ишлари ташкил этилди. Банк филиаллари раҳбарлари томонидан мижозлар ва ходимлар дуч келаётган муаммолар кўриб чиқилди ва уларни ҳал этиш бўйича энг яхши ғояларни топишга эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, барча ходимлар ўзгаришларда фаол иштирок этиши ва фаолиятни такомиллаштириш бўйича ғояларини тақдим қилишлари учун бундай тадбирларни тез-тез ўтказишга келишиб олинди. Йиғилиш дўстона муҳитда ўтди, ҳар бир ходимни трансформация жараёнига имкон қадар жалб этиш мақсадида Ўзмиллийбанкнинг ҳар бир филиалида август ойининг охирига қадар бундай тадбирларни ўтказиш белгилаб олинди.

Тадбир доирасида норасмий мулоқот муҳитини яратиш, умумий руҳ ва жамоада ишлаш қобилиятини шакллантириш, янги етакчиларни аниқлашга қаратилган тимбилдинг ўтказилди. Турли беллашувлар, интеллектуал танловлар ҳам қизиқарли ўтди.

«Ўзмиллийбанк» АЖ

Матбуот хизмати 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзмиллийбанкнинг “Бирга ўзгарамиз” роудшоуси бошланди