“Ўзмиллийбанк” АЖ Фарғона вилояти Бош бошқармасида 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан эълон қилинган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди. Унда Фарғона вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Фарҳод Нўғманов сўзга чиқди ва мазкур иллатга қарши курашишда ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтди. Шунингдек, тадбирда банк ходимларининг касбига масъулияти, ўз вазифасига виждонан ёндашиши ва коррупцион ҳолатларни келтириб чиқарувчи ҳар қандай вазиятларга муросасиз бўлиб, уларни бартараф этиш чоралари тўғрисида фикр юритди.

Айни пайтда бошқармада хавфсизлик, режим ва ахборотни ҳимоялаш бўлими – Коррупцияга қарши курашиш (комплаенс назорат) хизмати томонидан ушбу иллатнинг олдини олиш юзасидан аниқ вазифалар ва қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинган. Асосийси, мазкур тадбирлар йил давомида банк ходимлари ўртасида мунтазам ўтказилиб борилади.  

 – Бугунги тадбир банк тизимида фаолият олиб бораётган ҳар бир ходимнинг ишга бўлган масъулиятини яна бир карра оширишга, шунингдек, ҳушёрликка чақириши билан аҳамиятга эга, – дейди банкнинг хавфсизлик, режим ва ахборотни ҳимоялаш бўлими мутахассиси Каримжон Бегматов. – Боиси бу соҳага ҳар йили янги-янги ходимлар ва мутахассислар ишга қабул қилинади. Бу тарғибот ва ташвиқот тадбирлари, шубҳасиз, улар учун ҳам огоҳликка даъват бўлади.  

“Ўзмиллийбанк” АЖ  

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: “Банк соҳасида коррупцияга йўл йўқ”