«Ўзмиллийбанк» АЖнинг 2025–2026 йилларга мўлжалланган янгиланган стратегияси доирасида «Банк хизматлари маркази раҳбарлари ва бош ҳисобчилари тайёргарлик курси» мавзусида икки кунлик тренинг бўлиб ўтди. Машғулотлар Банкнинг Ўқув марказида ўтказилиб, бошқарув кўникмаларини ривожлантириш ва кучли кадрлар захирасини шакллантиришга қаратилди.
Тренингда Тошкент шаҳридаги БХМ биринчи бошқарувчи ва бош ҳисобчиларнинг ўринбосарлари иштирок этдилар. Дастур асосан, раҳбарлик ва етакчилик, мижозларга хизмат кўрсатиш маданияти, жамоани бошқариш, молиявий ҳисоб, комплаенс ва мижозлар билан самарали ҳамкорлик каби асосий йўналишларни қамраб олди.
Машғулотлар Банкнинг Ходимлар билан ишлаш департаменти, Кичик ва ўрта бизнес департаменти, Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий мониторинг департаменти, Чакана бизнесни қўллаб-қувватлаш ва хизмат кўрсатиш департаменти, Корпоратив мижозлар ва инвестициялар департаменти, шунингдек Комплаенс-назорат бўлими вакиллари томонидан олиб борилди:
Тренингнинг юқори даражада ташкил этилганидан иштирокчилар мамнун бўлди.
Бугунги кунда ходимлар салоҳиятини ошириш — эртанги раҳбарларни тарбиялаш демакдир.
Шу каби ўқув дастурлари Банкнинг ҳудудий филиаллари тармоқларида ҳам режали равишда ўтказилиб, янги авлод етакчиларини шакллантириш ва бошқарув маданиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.