Бугун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Партия тузилмалари томонидан 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида қилинган ишлар сарҳисоб қилинар экан, барча вазифалар, ишлар кўлами аввало Ҳаракатлар стратегияси ва мамлакатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Президентимизнинг сиёсий партиялар вакиллари билан 2021 йил 2 февралда бўлиб ўтган учрашувида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга оид топшириқлар сарҳисобига қаратилди.

Ҳаммамизга яхши маълум, бу йил Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Бу ҳам партия ва унинг фракцияси зиммасига жуда катта вазифаларни юклайди. Шундай экан, жиддий сиёсий жараён олдидан O`zLiDeP ва унинг парламентдаги фракциясининг жорий йилнинг ўтган олти ойида амалга оширган ишлари таҳлилий-танқидий кўриб чиқилиб, шу асосда келгусидаги режалар белгилаб олиниши таъкидлаб ўтилди.

ЎзЛиДеП АЪЗОЛАРИ СОНИ 1 МИЛЛИОНГА ЕТДИ

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг Ташкилий-партиявий ва кадрлар билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишларни таҳлил қиладиган бўлсак,  2021 йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига республика бўйича бошланғич партия ташкилотлари сони 13167 тадан 13352 тага етди. Ярим йил давомида бошланғич партия ташкилотлари сони 185 тага кўпайган.

Ярим йил давомида 1100 дан ортиқ тадбирлар бошланғич партия ташкилотларида бўлиб ўтди ҳамда мазкур тадбирларда 38 мингга яқин партия фаоллари қамраб олинди.

Ўтган олти ой ичида партия аъзолари сони 808 337 нафардан 1 млн. 4 минг нафарга етган.

Ушбу давр давомида партия сафига умумий ҳисобда 195 668 нафар аъзолар қабул қилинган.

Ҳисобот даврида давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 2 февралдаги Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, сиёсий партиялар раҳбарияти билан учрашувда белгиланган вазифалар ижроси бўйича ҳудудий туман шаҳар партия ташкилотлари ходимлари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатларининг ўқуви ташкил этилди.

Ўқув курсларида вилоят, туман, ва шаҳарлар кесимида жами 1451 нафар тингловчи қатнашди.

Шунингдек, ҳисобот даврида партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захираси 86 мингдан ортиқ номзод шакллантирилди.

ЎзЛиДеПнинг САЙЛОВ ОЛДИ ДАСТУРИ  

ЎзЛиДеПнинг яна бир муҳим йўналишлардан бири сифатида асосий эътиборни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига партиядан кўрсатиладиган номзоднинг сайловолди дастури лойиҳасини ишлаб чиқишга қаратди. Биринчи навбатда бу масалада доимий фаолият олиб борадиган Ишчи гуруҳ тузилди. Унинг таркибига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, тажрибали ҳуқуқшунос, иқтисодчилар, тадбиркорлар ва бошқа соҳада самарали фаолият юритиб келаётган партия фаоллари жалб этилди. Ишчи гуруҳ ўз ишини олтита йўналишда бошлади.

Жумладан:

- давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш.

- қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш,

- иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш,

- ижтимоий соҳани ривожлантириш,

- ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш,

- маънавий марифий соҳада амалга ошириладиган вазифалар.

Ҳар бир йўналишдаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўтган беш йилда қилинган ишлар сарҳисоб қилинди. Шундан келиб чиқиб, янги истиқболли таклифлар ишлаб чиқилди.

Сайловолди дастури лойиҳасини пишиқ, пухта, халқчил тайёрлаш мақсадида ЎзЛиДеПнинг туман, (шаҳар), вилоят Кенгашлари томонидан жойларда дастур муҳокамасига бағишланган жами 3360 та тадбирлар бўлиб ўтиб, унда 5875 та таклиф келиб тушган. Шундан 1444 таси асослантирилган ҳолда Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасига юборилган.

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан 2021 йилнинг апрель-май ойларида “Сиёсий партияларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва модернизация жараёнларига таъсирини ҳамда аҳолининг сиёсий жараёнларга бўлган муносабати, фикр-мулоҳазаларини атрофлича ўрганиш” бўйича туман (шаҳар) миқёсида сўровнома ўтказилди ва унда 30 мингга яқин аҳоли қатнашди.  

МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРДАГИ ДЕПУТАТЛАРНИНГ БАРЧАСИ ҲАМ ФАОЛЛИК КЎРСАТЯПТИМИ?  

Бугунги кунда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида 2272 нафар депутат фаолият олиб бормоқда. 2021 йил 6 ой давомида Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи ва аъзолари томонидан жами 7165 та депутатлик сўрови ижро органлари мансабдор шахсларига юборилган. Бундан 1357 дан ортиғи вилоят Кенгаши депутатлари томонидан, 5808 таси туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари ва партия гуруҳларидан юборилган.

Ўтган давр мобайнида Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари йиғилишларида 1215 та масала кўриб чиқилган. Партия вилоят, туман, шаҳар депутатлик гуруҳлари томонидан доимий комиссиялар йиғилиши кун тартибига 962 та, вилоят, туман (шаҳар) сессиялари кун тартибига 542 та масала киритилган. Киритилган масаллар бўйича 652 та доимий комиссиялар ҳамда 365 та Кенгаш сессиялари қарорлари чиқарилган.

Ҳисобот даврида маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан жами 8028 маротаба сайловчилар ва аҳоли билан учрашувлар ташкил қилинган. Ўтказилган учрашувларда сайловчилар ва аҳоли томонидан кўтирилган бўлиб, 11 679 та масалаларнинг 9095 таси 78 фоизи депутатлар томонидан ижобий ҳал этилган.

2021 йил 6 ой давомида депутатларга сайловчилар томонидан жами 6268 та мурожаат келиб тушган, шундан 4718 та ёки 75 % мурожаат ижобий томонга ҳал этилган қолган мурожаатлар депутатлар томонидан назоратга олинган.

Шунингдек, Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан жами 1223 та эшитувлар ташкил қилинган.

ФРАКЦИЯ ТОМОНИДАН ЮБОРИЛГАН ДЕПУТАТ СЎРОВЛАРИНИНГ ҚАНЧАСИГА ЖАВОБ ОЛИНГАН?  

Сиёсий Кенгаш мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси фаолияти ҳам сарҳисоб қилинди.

Фракцияси томонидан қонун ижодкорлиги ва парламент назорати фаолиятида натижадорликка эришиш ҳамда бошқа тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида жорий йилга мўлжалланган алоҳида «Комплекс чора-тадбирлар дастури» ишлаб чиқилди.

Мазкур «Комплекс чора-тадбирлар дастури» асосида ўтган даврда парламент назорати йўналишида 15 та, қонун ижодкорлигида 3 та ва бошқа масаларда 29 та давра суҳбати, семинар ва конференциялар ўтказилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида фракция томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 3 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди.

Бундан ташқари, партиянинг Сайловолди дастури, Комплекс чора-тадбирлар дастуридан ўрин олган янги таҳрирдаги Ер кодекси, «Давлат молиявий назорати тўғрисида», «Тупроқ унумдорлигини ошириш тўғрисида» ҳамда «Кластерлар фаолияти тўғрисида» қонун лойиҳаларини тайёрлаб, ушбу лойиҳалар юзасидан хулосалар олиш учун тегишли вазирликларга юборди.

Натижада, ҳисобот даврида фракция томонидан қонун ижодкорлиги соҳасида жами 38 та йиғилиш ўтказилиб, уларда 120 та қонун лойиҳаси биринчи ва иккинчи ўқишларда муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, жорий йилда муҳим ижтимоий, социал-иқтисодий аҳамиятга эга қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида жойларда фуқаролар билан кенг муҳокама қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур ҳамкорлик натижасида жойларда қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган учрашув ва давра суҳбатлари натижасида фуқаролар томонидан билдирилган икки юзга яқин таклифлар қонунларни ишлаб чиқиш жараёнида инобатга олинди.

Фракция томонидан тегишли вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти устидан самарали парламент ҳамда депутатлик назоратини амалга ошириш бўйича муайян ишлар олиб борилди, уларнинг тегишли масалалар юзасидан ахборотлари фракция мажлисларида эшитилди.

Бундан ташқари, фракция ташаббуси билан жорий йилда бир нечта ҳукумат азоларини “ҳукумат соати”да эшитиш мақсадида уларга долзарб масалалар юзасидан саволлар юборилди.

Фракция томонидан парламент сўрови институтидан ҳам самарали фойдаланилмоқда. Жумаладан, шу йилнинг ўтган даврида фракция аъзолари томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига сайловчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида, долзарб масалалар юзасидан жами 180 та депутат сўрови юборилди. Депутат сўровларининг 154 тасига тегишли жавоблар олинган, 7 тасининг муддати етиб келмаган, яна 19 тасига жавоб олинмаган.

Қайд этиш лозимки, ҳисобот даврида ЎзЛиДеП томонидан жойларда аниқланган тизимли муаммоларни ҳал қилиш ҳамда уларнинг ечими юзасидан Қонунчилик палатасидаги фракциясига таклифлар киритиб бориш борасида ҳам самарали ишлар олиб борилди. Шу кунга қадар, партиянинг ҳудудлардаги ўрганишлари давомида аниқланган долзарб камчиликлар юзасидан жами 100 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар фракция муҳокамасига киритилди.  

ЛОЙИҲАЛАР НАТИЖАСИДА ОЛИБ БЕРИЛГАН КРЕДИТЛАР  

ЎзЛиДеП “Аёллар қаноти” томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида 3306 та тадбирлар ташкил этилиб, уларда 110 142 нафар хотин-қизлар қамраб олинди.

“O‘zLiDeP аёллари – Янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳалла қошида “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клублари ташкил этилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Республикада ҳудудий Кенгашларда фаолият юритаётган бўлим мудирлари бошчилигида туман (шаҳар)лардаги МФЙ қошида шу кунгача 605 та “O‘zLiDeP фаоли-ислоҳотлар тарғиботчиси!” клублари ташкил этилди. Уларда 3095 нафар клуб аъзолари ўз фаолиятини бошлади.

“Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида умумий 2610 та тадбирлар ўтказилиб, уларда 11 766 нафар иштирокчилар қатнашдилар. Шунингдек, 117 та бепул тиббий кўрикларда 7800 дан ортиқ хотин-қизлар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди.

“Аёллар қаноти”нинг “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида жорий йилда 264 та тадбирлар ташкил этилиб, уларда 7709 нафар иштирокчилар қатнашган. Шулардан 384 нафарига 4 млрд. 219 млн. сўм миқдорида кредитлар олиб берилишига кўмаклашилган. Бунинг натижасида мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

Шу билан бирга партия “Аёллар қаноти” томонидан жорий йилда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, “Бир депутат-юз аёлга кўмакчи!” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шу кунга қадар лойиҳада 1 217 нафардан ортиқ депутатларимиз фаол иштирок этиб, улар томонидан умумий 5 640 нафар хотин-қизларга тиббий, хуқуқий, моддий кўмак берилди ҳамда партия электорати бўлган тадбиркорлар кўмагида ишга жойлаштирилди.

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш туфайли бугуннинг замонавий аёл қиёфасини яратиш мақсадида “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови 115 та туман-шаҳарларда ўтказилди, уларда 6000 га яқин иштирокчилар қатнашди.  

ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЙЎНАЛИШИДА ЭРИШИЛГАН НАТИЖАЛАР

Ярим йил давомида OzLiDeP “Ёшлар қаноти” “Ёшлар билан” номли янги лойиҳага қўл урди. “Ёшлар пресс-клуби”да очиқ мулоқот шаклида лойиҳанинг илк сони “Ўзбекистонда ёшлар манфаатлари: имтиёз, имконият ва натижа” мавзуси остида қизғин ўтказилди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш борасида ўтказилган тадбирлар сони 280 та ва уларда қатнашган ёшлар сони 16 630 нафар, тадбирларда бўш иш ўринлари билан иштирок этган тадбиркорлик субъектлари, давлат ва жамоат ташкилотлари сони 579 та, улар томонидан кўрсатилган бўш иш ўринлари сони 3483 тани ташкил этди.

Мазкур тадбирларда бандлиги таъминланган умумий ёшлар сони 1035 нафарга етди.

Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 733 та тадбир ташкил этилиб, унда 38 409 нафар ёшлар қамрабд олинди.

Ёшларда мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш борасида 439 та тадбир ташкил этилиб, унда 22 130 нафар ёшлар қатнашди. Партия кўмагида ташкил этилган OzLiDeP кутубхоналари сони 36 тани, улардаги китоблар сони эса 10 517 тага етди.

Партия кўмагида кредит олиб тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ёшлар сони 129 нафар бўлиб, уларга тижорат банклари, Ўзбекистон Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда “Ёшлар-келажагимиз” жамғармалари томонидан 3 млрд. 220 млн. сўм кредит ажратилишига кўмаклашилди.

Умуман олганда ярим йил давомида ўтказилган тадбирларда 8693 нафар ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди. Шунингдек, партиянинг истиқболли кадрлар заҳирасига 701 нафар ёшлар тавсия қилинди.

ЎзЛиДеПнинг ЯНГИ ЛОГОТИПИ ТАСДИҚЛАНДИ  

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаш мажлисида партиянинг янгиланган логотипи масаласи ҳам кенг муҳокамалар марказида бўлди.

Таъкидлаш жоиз, ЎзЛиДеП партия ребрендингида янги бир қадамни амалга оширишга киришди.

Қайд этиш керакки, партия ребрендинги, унинг ўзгараётганлиги тўғрисида гап кетганда албатта нафақат унинг ғоялари, фаолияти, балки, асосий рамзи (логотип) га ҳам алоҳида эътибор қаратиш жоиз. Зеро, логотип партиянинг асосий ташриф қоғози ҳисобланади.

Шундай экан, партия фаолиятидаги ўзгаришлар албатта унинг тимсоли бўлган логотипида ҳам ўз аксини топишини даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Кейинги тўрт ой давомида аҳоли билан бўлган турли учрашувлар, мулоқотларда ҳам ушбу масала юзасидан жамоатчиликнинг фикри ўрганиб борилди. Партия фаоллари, кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларидан сўнг шу маълум бўлдики, бугунги талаблар даражасига мос равишда ўзгариш ЎзЛиДеПнинг логотипида ҳам ўз аксини топиши лозим. Бошқача айтганда, партиянинг янги логотипи ЎзЛиДеП ислоҳотларнинг янги босқичида ўз олдига қўяётган улкан мақсадларни ўзида тўла акс эттира оладиган логотип сифатида гавдаланиши зарур. Токи, бутун халқ ва халқаро жамоатчилик ушбу рамзда ЎзЛиДеП бугунги кунда ўз олдига қўйган мақсадлар аксини кўра олсин.

Айтиш керакки, ушбу мақсад ва вазифаларни амалга ошириш мақсадида тегишли Ишчи гуруҳ ҳам фолият олиб бормоқда. Ушбу масалани партия Сиёсий Кенгашига киритгунгача бўлган даврда логотип бўйича партия аъзолари ва аҳоли вакиллари фикрларини ўрганиш учун барча вилоятларда муҳокамалар ташкил қилинди. Бундан кўзланган мақсад янги логотип имкон қадар кўпроқ аҳоли вакиллари ва партия аъзолари фикрларини ўзида қамраб олган хақиқий халқчил логотип сифатида шаклланишига эришишдан иборатдир.

Ҳудудларда бўлиб ўтган муҳокамаларда кўпчилик янги логотипни тўла қўллаб-қувватлагани алоҳида таъкидланди. Мисол учун 2 июль куни бўлиб ўтган Ижроия қўмита йиғилишидан сўнг жойларда, хусусан, вилоят, туман ва бошланғич партия ташкилотларида партиянинг янгиланаётган рамзи бўйича кенг муҳокамалар ўтказилди. Жумладан, шу кунга қадар, 2682 та муҳокама тадбирлари ташкил этилган бўлиб, унинг 14 та ҳудудий кенгаш йиғилишлари, 255 та туман кенгашида йиғилишлар ҳамда 2441 та йирик бошланғич партия ташкилотларида муҳокамалар бўлиб ўтган. Мазкур тадбирларнинг барчасида партиянинг янгиланган рамзи илиқ кутиб олинган ҳамда қўллаб қувватланган.

Мажлисда ушбу масала юзасидан бир қатор муҳокамалар, фикрлар билдирилди ҳамда Сиёсий Кенгаш аъзолари партиянинг янгиланган логотипини тасдиқлашди.

Сиёсий Кенгаш йиғилишида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси: сайловолди дастурлар ва тасдиқланган янги логотип