Сурхондарё вилоятида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижроси доирасидаги ишлар давом этмоқда.

Термизда бўлиб ўтган халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳам 89 фуқаронинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган уй-жойларига бўлган ҳуқуқлари эътироф этилди. Шу куни депутатлар Ангор туманидан 2 нафар, Бандихондан 11, Бойсундан 6, Деновдан 4, Жарқўрғондан 15, Музработдан 3, Олтинсойдан 10, Шерободдан 5, Шўрчидан 4, Узундан 10, Термиз туманидан 9 ва Термиз шаҳридан бир фуқаронинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига эгалик ҳуқуқини эътироф этиш бўйича қарор қабул қилди. Кенгаш қарори билан уларнинг мулклари қонунийлаштириб, эгалик ҳуқуқи бериладиган бўлди.

Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири