Ўзбекистон ва Покистон ўртасида биринчи чартер юк рейси амалга оширилди
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида озиқ-овқат соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида биринчи чартер юк рейси амалга оширилди.
Лаҳор шаҳридан учиб келган “Boeing 737” самолёти орқали «Тошкент» халқаро аэропортига озиқ-овқат маҳсулотларининг партияси, жумладан, 17 тонна гўшт етказиб берилди.
Ушбу лойиҳа доирасида келгусида юк ташиш ҳажмини босқичма-босқич ошириш режалаштирилган.
Биринчи юк рейси Покистоннинг “Air Eagle” авиакомпанияси томонидан амалга оширилди. Бу ташаббус “Air Speed Charter” чартер авиакомпанияси томонидан илгари сурилган бўлиб, келгусида айнан шу компания юклама ҳажми юқори бўлган рейсларни амалга ошириши режалаштирилган.
Б.Худойбердиев, ЎзА