Покистон юк самолёти Карачи яқинида ғойиб бўлди
Бирлашган Араб Амирликлари Шаржа шаҳридан Карачи томон парвоз қилган “K2 Airways” авиакомпаниясига тегишли “Boeing-737” юк самолёти Карачи қирғоғи яқинида радар алоқасидан узилди.
Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди. Дастлабки маълумотга кўра, самолёт саҳнида беш нафар экипаж аъзоси бор эди. Покистон аэропортлари бошқармаси маълум қилишича, радар кузатуви давомида ҳаво кемаси баландликни кескин йўқотгани ва парвоз йўналишини тўсатдан ўзгартиргани қайд этилган.
Маълум қилинишича, ҳодисадан бир неча дақиқа аввал учувчи диспетчерга навигация тизимида носозлик юзага келгани ҳақида хабар берган. Қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш учун ҳодиса содир бўлгани тахмин қилинган ҳудудга Ҳарбий-денгиз кучларининг “PNS Zulfiqar” кемаси ҳамда “Saab 2000 Erieye” ҳаво кузатув учоғи юборилди. Ҳозир самолёт тақдири ва ҳодиса тафсилотига аниқлик киритилмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА