Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон–Покистон ўртасида туристик алоқалар жадал суръатларда ривожланмоқда

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар сўнгги йилларда туризм соҳасида ҳам фаоллашиб бормоқда.

Маданий яқинлик, тўғридан-тўғри авиақатновлар ва ўзаро қизиқиш туристик ташрифлар сони ортишига хизмат қилмоқда. Ўтган 2025 йил натижалари ушбу йўналишда сезиларли ўсиш кузатилганини кўрсатади. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда 435 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадда Покистонга сафар қилган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 6,9 баробарга ошган. 

Ўзбекистон фуқароларининг Покистонга сафар мақсадлари таҳлил қилинганда, 272 нафари саёҳат, 95 нафари хизмат сафари, 67 нафари қариндошларни йўқлаш мақсадида йўл олгани маълум бўлди. Шунингдек, ўқиш учун сафар қилган 1 нафар фуқаро қайд этилган. Шу билан бирга, 2025 йил давомида Ўзбекистонга қарийб 18 752 нафар Покистон фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрган. 

Бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 3,4 баробарга кўпайган. Покистонлик меҳмонларнинг сафар мақсадлари кўрсаткичида саёҳат устунлик қилиб, 10,7 минг нафарни ташкил этган. Шунингдек, хизмат юзасидан 5,8 минг нафар, ўқиш учун 1,8 минг нафар, тижорат мақсадида 404 нафар ва қариндошларни йўқлаш учун 74 нафар ташриф қайд этилган. Қайд этилишича, туристик оқимнинг ўсиши икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, маданий алмашувни кенгайтириш ҳамда туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратмоқда. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА