Ўзбекистон-Тожикистон: олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда
Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига ташриф буюрди.
Дипломат қадим Самарқанд Амир Темурдек буюк давлат арбоби барпо этган салтанат пойтахти бўлганини, ушбу муборак заминдан Мирзо Улуғбек каби етук олимлар етишиб чиққанини эътироф этди. СамДУ бугун малакали замонавий кадрлар тайёрлашда Осиёдаги етакчи олий таълим муассасаларидан бири эканини алоҳида таъкидлади.
Университет ректори, Олий Мажлис сенати аъзоси Рустам Холмуродов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг оқилона сиёсати туфайли икки қардош халқ ўртасидаги муносабат янги босқичга кўтарилганини қайд этди.
Учрашувда Тожикистон олий таълим муассасалари билан ўрнатилган ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.
СамДУ ахборот хизмати