Бугун, 25 сентябрь куни футбол бўйича мамлакатимиз кубогининг ярим финал босқичи ўтказилади. Унда “Пахтакор” – “Динамо”, “Бухоро” –“Сўғдиёна” клублари рақобатлашади. Ушбу ўйинлар соат 18:00 да бошланади.

Ярим финал ўйинларининг марказий баҳси Тошкентдаги “Жар” стадионида “Пахтакор” – “Динамо” ўртасида бўлиб ўтади.  

Ушбу тўқнашув олдидан жамоаларнинг кубок баҳсларидаги ўзаро ўйинлар статистикасини эътиборингизга ҳавола этамиз. Жамоалар кубок баҳсларида ҳозирга қадар турли босқичларда ўзаро 6 маротаба рақобатлашган ва “Пахтакор” уч ғалаба, икки дуранг натижа қайд этган. Фақатгина бир ўйинда мағлубиятга учраган. Мазкур беллашувларда “шерлар” 18 марта гол уриб, ўз дарвозасидан 10 тўп олиб чиққан.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон кубоги: “Пахтакор” уйда, “Сўғдиёна” сафарда ўйнайди