Футбол бўйича Ўзбекистон кубогида чорак финал беллашувлари давом этмоқда. Ушбу босқичнинг иккинчи учрашувида “Пахтакор” ва “Машъал” жамоалари ўзаро рақобатлашди.
Тошкентдаги “Жар” стадионида ўтказилган мазкур учрашувнинг 10 ва 45-дақиқаларида Фламарион дубль қайд этиб, мезбонларни 2:0 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг тўртинчисида Игорь Сергеев “Пахтакор” жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. Иккинчи бўлимнинг 84-дақиқасида Ҳумоюн Муртазоев ҳисобни қисқартирди. Шу тариқа, ушбу ўйин 3:1 ҳисобида якунланди.
Бугун, 27 август куни Самарқандда “Динамо” – “Шўртан” ҳамда Тошкентда “Бунёдкор” – “Бухоро” жамоалари ўзаро рақобатлашади. Учрашувлар соат 18:30 ва 19:30 да бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА