Футбол бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларининг нимчорак финал босқичи якунланди. Чорак финал остонасидаги сўнгги учрашувларда "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz" ва "Хоразм" – "Навбаҳор" жамоалари ўзаро тўқнашди.

Пойтахтимизда ўтказилган "Пахтакор" ва "Олимпик-MobiUz" жамоалари беллашуви 2:1 ҳисобида ўз якунига етган бўлса, "Навбаҳор" сафарда "Хоразм" устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди. Мазкур ғалабадан сўнг "Пахтакор" ҳамда "Навбаҳор" чорак финал йўлланмасига эга чиқди.

Шу тариқа, жорий йилги кубок беллашувларининг 1/4 финал баҳсларида "Динамо", "Шўртан", "Бунёдкор", "Машъал", "Сўғдиёна", "Бухоро", "Пахтакор" ва "Навбаҳор" клублари иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Энди ушбу жамоалар қуръа натижасига кўра, ярим финал босқичига чиқиш учун куч синашади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон кубоги: "Пахтакор" ҳамда "Навбаҳор" чорак финалга йўл олди