-

Туркманбоши шаҳридаги “Аваза” миллий туризм ҳудуди мезбонлик қилган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади.

ЎзА мухбири мазкур анжуман тафсилотлари, хусусан мамлакатимиз етакчиси томонидан илгари сурилган таклифлар, шунингдек Марказий Осиё минтақасининг геостратегик аҳамияти хусусида ТДШУ Таҳлилий тадқиқотлар маркази директори Сайфиддин Жўраевнинг фикрлари билан қизиқди.

– Президентимизнинг БМТ Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига бағишланган махсус тадбирдаги иштироки расмий Тошкентнинг ташқи сиёсатдаги фаол, ташаббускор йўналишларини яна бир бор намоён этди.

Биринчидан, давлатимиз раҳбарининг ушбу нуфузли йиғинда иштирок этиш учун Каспий денгизи бўйидаги Туркманбоши шаҳрига амалий ташрифи Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларининг ўзига хослигини ва алоқаларимиз мунтазам ривожланиб бораётганлигини билдиради. Айниқса, БМТ конференцияси доирасида Ўзбекистон етакчиси Туркманистоннинг “Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” ордени билан тақдирлангани ҳам икки давлат ўртасидаги ҳурматнинг юксак даражасини англатади. Қайд этиш жоиз, давлатимиз раҳбари кейинги йилларда 11 марта бундай юқори даражадаги мукофотлар билан тақдирланди.

Иккинчидан, Президентимиз анжуманда дунёда зиддиятли жараёнлар чуқурлашиб бораётган шароитда ечим сифатида глобал тараққиётнинг янада адолатли архитектурасини шакллантириш борасида конструктив ва узоқ муддатли шерикликка доим очиқ ва конструктив мулоқотга тайёрлигини таъкидлади.

Учинчидан, Тошкентда бўлиб ўтадиган еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш, иқлим ва сув масалалари бўйича кун тартибини ишлаб чиқиш, “яшил” энергияга урғу бериш нафақат долзарб мавзулар, балки минтақа келажаги учун стратегик қадамдир. Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё манфаатлар мутаносиблиги, ҳамжиҳатлик ва ҳурматга асосланган халқаро шерикликнинг янги формати учун намуна бўла олишини яққол кўрсатиб бермоқда.

Тўртинчидан, давтимиз раҳбарининг саммит давомида йирик ташаббусларни илгари суриши Ўзбекистоннинг изчил ва комплекс равишда минтатақавий мулоқотнинг янги моделинии яратиш бўйича стратегик амалий харакатлар доимийлигини ўзида намоён қилди.

Юртимиз стратегияси БМТнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатларнинг транспорт алоқаларини яхшилаш ва барқарор ривожланиш мақсадларига мос келади. Масалан, транспорт ва логистика инфратузилмаси, савдони осонлаштириш, минтақавий интеграция ва ташқи таъсирларга чидамлилик масалалари шулар жумласидан.

Ўзбекистон БМТга Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари томонидан қўллаб-қувватланган, минтақавий инфратузилма ва интеграцияни мустаҳкамлашга қаратилган резолюцияни тақдим этди. Стратегия географик узоқликни логистик устунликка айлантириш, иқтисодиётнинг ташқи зарбаларга чидамлилигини ошириш ғоясига асосланади.

Бешинчидан, ташриф доирасида илгари сурилган ташаббусларнинг барчаси қатор муҳим соҳалар, хусусан, транспорт, энергетика, сув ресурслари ва иқлим ўзгариши каби йўналишлардаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган бўлиб, бу бутун минтақавий тараққиёт учун стратегик аҳамиятга эгалиги хамда Ўзбекистон Марказий Осиёдаги интеграция жараёнларининг муҳим марказларидан бирига айланаётганини англатади.

Эътиборга молик томони шундаки, Ўзбекистон етакчиси фақат иқтисодий масалаларни эмас, балки глобал ишлаб чиқариш занжирларига минтақа мамлакатларининг чуқур интеграциясини таъминлаш, сунъий интеллект ва рақамли технологияларни жадал ривожлантириш, трансчегаравий инвестицияларни кенгайтириш ва стартапларни қўллаб-қувватлаш каби масалаларни ҳам узоқ муддатли стратегик йўналиш сифатида кўрсатиб ўтди.

Қолаверса, транспорт соҳасини рақамлаштириш ва логистикада хусусий-давлат шериклигини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши муаммоларни фақат қайд этиш билан чекланиб қолмасдан, замонавий ва аниқ ечимлар орқали ҳал этишга интилишни тасдиқлайди.

Олтинчидан, Ўзбекистон етакчиси ўз нутқида амалий, аниқ ва ўлчанадиган мезонларга ўтиш таклифини илгари сурди. Бу нафақат минтақамиз, балки халқаро миқёсда аҳамиятга эга бўлгани учун ривожланган ва ривожланаётган давлатлар, халқаро ва минтақавий тузилмаларни бундай мамлакатларга ёрдам кўрсатишдаги ёндашувини ҳозирги замон талаби ва ривожланиш қонунияти, шарт-шароити, муаммоларни ечишдан келиб чиқиб, янги амалиёт ва стратегияни жиддий равишда қайта кўриб чиқишга туртки беради.

Шу нуқтаи назардан Президентимизнинг БМТ Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясидаги иштироки янги давр замонавий дипломатиясининг стратегик вазифаларига жавоб берадиган навбатдаги сиёсий қадам, дейиш мумкин.

Умуман, Туркманистондаги тадбирлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббускорлиги, минтақада шахсий нуфузи ва сиёсий етакчилиги янада мустаҳкамланаётганини яна бир марта намоён қилди. Шунингдек, Марказий Осиё хавфсизлик, барқарор ривожланиш ва халқаро ҳамкорлик борасидаги ўз қарашларини мустақил равишда шакллантираётган янги геосиёсий марказ сифатида юзага чиқаётганини кўрсатди.

Ўткир Алимов ёзиб олди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон геосиёсий марказ сари: Президентимизнинг Авазадаги ташаббуслари ва янги дипломатия модели