Ўзбекистон — Эрон учрашувини россиялик ҳакамлар бошқаради
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида ишлайдиган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди. Баҳсни Россиядан ташриф буюрадиган ҳакамлар бошқаради.
Учрашувнинг бош ҳаками — ФИФА рефериси Кирилл Левников. Унга қанотларда Дмитрий Ермаков ва Андрей Веретешкин ёрдам беради.
Ўзбекистон — Эрон учрашуви 24-сентябрь куни соат 19:00 да Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс ФИФА кунлари доирасидаги ўртоқлик учрашуви ҳисобланади.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ушбу йиғин давомида кейинчалик Сурия ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши ҳам ўртоқлик учрашувлари ўтказиши режалаштирилган.
Ўзбек ва жаҳон спортига оид энг сўнгги янгиликлар: @Uzasport