Осиё ўйинлари: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам чорак финалга йўл олди
Япония мезбонлигида ўтаётган XX Осиё ўйинларининг аёллар футболи мусобақасида “G” гуруҳида 3-тур беллашувлари ўз якунига етди.
Қувонарлиси, «G» гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сўнгги турда Гонконг вакилларини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда жамоамизга ғалаба келтирган голларни Диёрахон Ҳабибуллаева ва Мафтуна Шойимова киритди.
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Хитой ва Филиппин терма жамоалари ўзаро баҳслашди. Унда хитойлик футболчилар 5:1 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа, Хитой терма жамоаси 7 очко билан биринчи, Ўзбекистон 5 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Ҳар икки жамоа мусобақанинг чорак финалига йўл олди. Филиппин терма жамоаси 4 очко билан учинчи, Гонконг эса очкосиз тўртинчи ўринда қолди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА