“Аичи-Нагоя-2026”: Спорт гимнастикачиларимиз финалга йўл олди
Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларининг спорт гимнастикаси бўйича саралаш баҳслари якунланди. Унда Ўзбекистон вакиллари бир қатор йўналишларда муносиб натижалар қайд этиб, финал босқичига йўл олди.
Хусусан, дастакли от дастурида Равшан Комилжонов ва Ўткирбек Жўраев финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Қўшпоя баҳсларида эса Расулжон Абдураҳимов саралаш босқичини муваффақиятли ўтказиб, ҳал қилувчи босқичга йўл олди.
[gallery-31535]
Шу тариқа, спорт гимнастикаси бўйича терма жамоамизнинг уч нафар вакили Осиё ўйинларининг финал баҳсларида медаллар учун кураш олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев,
Сарвар Ўрмонов (сурат) Япония,
ЎзА