Таниқли ўзбек адиби ва драматург, «Инсон ва қонун» газетаси бош муҳаррири Қўчқор Норқобил Россия Давлат Думаси Жамоатчилик палатаси ҳамда Россия Халқаро ёзувчилар уюшмаси томонидан «Муқаддас Анна» («Святая Анна») ордени билан тақдирланди.

Ушбу мукофот ўзбек ёзувчисининг Россия Федерациясида чоп этилган «Кўзларингни кўргани келдим», «Қордаги лола» ҳамда қатор туркум асарлари учун лозим кўрилди. Адибнинг умуминсоний ғоялар юксак бадиий маҳорат билан илгари сурилган асарларида севги-муҳаббат мавзуси, миллий қадриятлар, оддий одамлар характери ёрқин тасвирлангани билан ўқувчи диққатини тортади. Айниқса, унинг уруш фожиалари ичида ҳам инсоний туйғулар улуғланган китоблари ҳозирги кунда Европа давлатларида ҳам чоп этила бошлагани қувонарли ҳол.

Бугун шу муносабат билан Адлия вазирлигида бўлиб ўтган маросимда мазкур мукофотни ёзувчига Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов топширди. 

Маълумки, ушбу мукофот адабиёт соҳасида санъат ва маданиятни фаол тарғиб қилган, халқлар ўртасида адабий алоқалар ривожида муносиб ҳисса қўшаётган ижодкорларга берилади.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек адиби «Муқаддас Анна» ордени билан мукофотланди