Россиянинг «Литературная Россия», «Независимая», “ Русский колокол» нашрлари ҳамда қатор электрон сайтларида ўзбек адиби Қўчқор Норқобил «Москванинг олтин қалами» («Золотое перо Москвы») 2- Халқаро фестивалида наср йўналиши бўйича ўтказилган танловда биринчи ўринни қўлга киритгани ҳақида хабарлар ёритилди.

Адиб «Дарё ортидаги йиғи» (1994), «Ўн саккизга кирмаган мен бор» (2002), «Кулиб тур, азизим» (2005), «Қуёшни ким уйғотади?» сингари насрий ҳамда «Хосиятли дунё» (1992), «Кафтимдаги қизғалдоқ» (1993) шеърий тўпламлари билан китобхонлар қалбидан жой олган. А. С. Пушкин, М. Ю. Лермонтов, С. Есенин, Е. Евтушенко каби шоирларнинг насрий асарларини ўзбек тилига таржима қилган.  

Эслатиб ўтамиз, ўзбек адиби Қўчқор Норқобил шу каби кўплаб Халқаро мукофотларни қўлга киритган бўлиб, хусусан, Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи бўлиб АҚШнинг халқаро «Женима» мукофоти, Россия Давлат Думаси Жамоатчилик палатаси ҳамда Россия Халқаро ёзувчилар уюшмаси томонидан «Муқаддас Анна» («Святая Анна») ордени ва бошқа кўплаб халқаро мукофотлар шулар жумласидан саналади.  

Таиланднинг Банкок шаҳрида бўлиб ўтган Open Eurasian Literature Festival & Book Forum-2018 халқаро адабий фестивали доирасидаги «Евроосиё ижодий гильдияси-2018» (OEBF) 7-халқаро танлови ғолиблари сафидан жой олган.  

Бу галги мукофот «Москванинг олтин қалами» учун ҳайъат аъзолари томонидан "Актёрнинг севгиси" ҳикояси алоҳида эътироф этилди.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек адиби «Москванинг олтин қалами» мукофотини қўлга киритди