Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида дастлаб давлатимиз раҳбарининг Озарбайжонга ташрифи давомида эришилган келишувлар аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, ташриф давомида имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани 2025-2029 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси", Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим, Фан, касб-ҳунар ва олий таълим соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим ва 2025-2026 йилларга мўлжалланган саноат кооперацияси дастури каби ҳужжатлар икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиради. 

Шундан сўнг депутатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар. 

Қайд этилганидек, ушбу қонун лойиҳасида кредиторларнинг гаровга қўйилган мол-мулкига нисбатан ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, кредит ташкилотларининг муаммоли активлар улушини камайтириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш кўзда тутилмоқда. 

Лойиҳага кўра, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи идоралар томонидан мол-мулкларга нисбатан қўйилган барча тақиқларни давлат ижрочисининг қарори асосида ечиш, давлат ижрочисининг қарори унда кўрсатилган шахсга мол-мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос бўлиб ҳисобланади. 

Шунингдек, мол-мулк бўйича мавжуд мажбуриятлар унинг собиқ эгаси – қарздор зиммасида қолиши назарда тутилмоқда.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжонга ташриф давомида эришилган келишувлар ўзаро муносабатларни янада ривожлантиради