OpenAI судга тортилди
АҚШнинг Калифорния штатида сунъий интеллект модели билан боғлиқ муайян камчиликлар, хусусан ишлаб чиқиш жараёнида етарли хавфсизлик чораси кўрилмагани, назорат механизми йўлга қўйилмагани ва қурилмалар шундай ҳолда синовдан ўтказилгани ва айни жараёнда жамоат хавфсизлигига таҳдид солгани ҳақидаги даъво билан "OpenAI"га қарши даъво қўзғатилди.
“Анадолу” ахборот агентлиги хабар беришича, Калифорния Бош прокурори Роб Бонта баёнотида компания юқорида келтирилган салбий ҳолатлар билан атай жамоатчиликни чалғитгани ва аҳолини хавф остига қўйгани айтилган.
Компания муайян иловалари билан штатнинг адолатсиз рақобат қонунини ҳам бузгани қўшимча қилинган.
А.Маматов, ЎзА