Жорий йилнинг биринчи чораги давомида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 3 минг 696 иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 1 минг 523 фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Олий суд ахборот хизматидан маълум қилишича, ҳисобот даврида маъмурий органлар ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг,  мансабдор шахслар қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 3 минг 273 иш кўриб чиқилди.  

Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 1 минг 947 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 864 аризаси қаноатлантирилди.

Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 964 иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 108 қарор бекор қилиниб, тўртта қарор ўзгартирилди.

Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 265 шикоят ва протест ўрганиб чиқилиб, шундан 86 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди.  

Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 16 таси бекор қилиниб, биттаси кўрмасдан қолдирилди, биттаси иш юритишдан тугатилди ва 65 таси ўзгаришсиз қолдирилди.  

Шунингдек, апелляция инстанциясида иккита ва кассация инстанциясида битта иш кўрилиб чиқилиб, суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилди.

         Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий суд: ҳокимлар қарорларини ҳақиқий эмас, деб топиш билан боғлиқ 2 мингга яқин иш кўриб чиқилди