Комбинат мутахассисларининг кўп йиллик изланишлари ўз самарасини берди. Нодир металл маҳсулотлари учун умумэътироф этилган халқаро ISO 9001-2015 стандарт сертификати қўлга киритилди.

Комбинатнинг Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалари ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси “CERT International”– халқаро стандартлаштириш ташкилоти томонидан юқори баҳоланиб, ISO 9001-2015  халқаро сертификати тақдим этилди. 

Бу халқаро сертификат комбинат имкониятларини кенгайтириши билан аҳамиятлидир. Яъни, комбинатнинг экспорт майдони кенгайиши ҳамда маҳсулотлар сифатининг дунё миқёсида тан олинишини таъминлайди.

Бугунги кунда молибден ва вольфрам, уларнинг брикет ва штабиклари ва улар асосидаги қаттиқ қотишмалар ҳамда керамик маҳсулотлар АҚШ, Канада, Швейцария, Эстония, Буюк Британия, Беларусь, Чехия ва Россия каби давлатларга экспорт қилинмоқда.

ОКМК Ахборот хизмати,
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК маҳсулотлари ISO 9001-2015 халқаро сертификатини қўлга киритди