Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда “BYD Uzbekistan Factory” MCHJ қўшма корхонаси ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари учун пресс-тур ташкил этилди.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 18 мартдаги тегишли қарорига мувофиқ, Жиззах вилоятида “BYD Uzbekistan Factory” MCHJ қўшма корхонасида гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ушбу заводнинг расмий ишга туширилиши эса ўтган йил 27 июнь куни Президентимиз ташрифи давомида амалга оширилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 160 миллион AҚШ долларини ташкил этади. Корхона йилига 50 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга. Ўтган йил давомида 60 миллион AҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниб, 1300 та янги иш ўрни яратилди. Завод пайвандлаш, бўяш ва йиғиш сехлари каби энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган.   

Эътиборлиси, заводда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудида ягона бўлган илғор лаборатория фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, маҳаллийлаштириш жараёнлари ҳам жадал суръатларда олиб борилмоқда. Республикадаги 7 та маҳаллий корхонада 60 га яқин бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилмоқда. Aйни пайтда “BYD”нинг 8 тa модели, “Song Plus DMi”, “Song Plus EV”, “Chazor”, “Song Pro”, “Han”, “Seagull”, “E2” va “Yuan Up” автомобиллари Ўзбекистон бозорида тақдим етилмоқда. Улар маҳаллий иқлим шароитларига мослаштирилган бўлиб, мултимедиа тизимида ўзбек ва рус тиллари, масофадан бошқарув ҳамда интернет имкониятлари мавжуд. Шунингдек, мамлакат бўйлаб 21 та расмий дилерлик ва сервис маркази орқали мижозларга хизмат кўрсатилмоқда.   

Пресс-тур давомида Жиззах шаҳридаги “BYD Uzbekistan Factory” корхонасига ISO 9001:2015 халқаро сертификати топширилди. Бу муҳим воқеа Ўзбекистон автомобилсозлиги тарихида сифатни бошқариш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ янги босқичнинг бошланишини англатади. 

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, сертификат корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари ISO 9001:2015 “Сифат менежменти тизими” халқаро стандартларига тўлиқ жавоб беришини тасдиқлайди.   

Бу эса маҳсулотлар сифати бўйича ички ва ташқи бозорларда ишончни оширади ва экспорт салоҳиятини кенгайтиради. Тақдирлаш маросимида “Bureau Veritas Tashkent” сертификатлаштириш ташкилоти раҳбари Мунира Расулова сўзга чиқиб, “ ISO халқаро стандартларини жорий этиш – яшил иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш тамойилларига риоя қилиш, BYD компаниясининг ижобий имижини шакллантириш, бизнес-хавфларни бошқариш ҳамда ҳамкорлар ва истеъмолчилар ишончини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.   

– Олдимизда турган энг муҳим вазифалардан бири, халқимизга сифатли, замонавий ва экологик тоза транспорт воситаларини ўз вақтида етказиб беришдир, – дейди “BYD Uzbekistan Factory” бош директор ўринбосари Шавкатбек Алимов. – Энг аввало, давлатимиз раҳбари томонидан бизга билдирилган ишончни оқлаймиз. “BYD” жамоаси бу ишончни оқлаш йўлида қисқа фурсатда салмоқли ишларни амалга оширди. “BYD Uzbekistan Factory” томонидан олиб борилаётган ишлар мамлакатимизда яшил транспорт соҳасини ривожлантириш, экологик барқарорликни таъминлаш ва инновацион саноатни қўллаб-қувватлаш йўлида муҳим босқич саналади. Келгусида энергетика соҳаси, коррупцияга қарши бошқарув ва автомобиль саноатига оид яна бир қатор халқаро сертификатларни қўлга киритишни мақсад қилганмиз.   

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“BYD Uzbekistan Factory” корхонасига ISO 9001:2015 халқаро сертификати топширилди