Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Қизилой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Toshkent conch cement" МЧЖ томонидан цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа асосида қурилаётган янги цемент заводига тамал тоши қўйилди. Тадбирда хитойлик ҳамкорлар, туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Иқболжон Қамбаров, қурувчилар, ҳудуд фаоллари иштирок этди.

Цемент ишлаб чиқариш заводи қурилиши учун 34,2 гектар ер майдони ажратилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 200 миллион долларни ташкил этади. Бу ерда 400 та янги иш ўрни яратилади.  

Корхона йилига 2,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга. Ташаббускорнинг хорижий ҳамкори Хитой давлатининг «Аnhui Conch Group Co.Ltd” корхонаси томонидан 16,7 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилди. Бунинг натижасида 40 дан ортиқ махсус техникалар ва асбоб-ускуналар олиб келинди. Корхонани 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида ишга тушириш режалаштирилган.

Хорижий ҳамкор – “CONCH” корпорациясининг 500 дан ортиқ шўъба корхоналари мавжуд бўлиб, хусусан, Индонезия, Лаос, Мянма, Камбоджа ва Ўзбекистон каби 20 та хорижий мамлакатларда фаолият олиб боради.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оҳангарон туманида янги цемент заводи қурилиши бошланди