Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш юзасидан кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилгани алоҳида қайд этилиб, ҳозир ҳам тергов сифати пастлиги, судларда одамларнинг оворагарчилиги, суд қарорлари ижро этилмай қолаётгани билан боғлиқ ҳолатлар учраётгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари суд соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳотлар ҳақида тўхталар экан, бир қатор ваколатлар прокурордан судга ўтказилишига эътиборимизни қаратди. Жумладан, тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция прокурордан судга ўтказилади. Терговчи жиноятга алоқадор деб, ҳар қандай мулкни хатлаб қўя олмайди. Бундан буён мулк ҳуқуқини чеклашга оид ҳар қандай ҳаракат фақат суд орқали бўлади. Судда ишларни кўришда қатнашадиган алоҳида прокурорлар корпуси шакллантирилади. Улар махсус ўқитилади, ишни судда кўришда холис, мустақил бўлиши қонун билан белгиланади.

Президентимизнинг жорий йил 16 январдаги “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонларида мурожаатномада белгиланган ушбу вазифалар ижроси ўз ифодасини топди. Суд тизимида юз берадиган ислоҳотлар мустаҳкамлаб қўйилди. Суд-ҳуқуқ тизимининг жадал ислоҳ қилинишини таъминлаш, шунингдек, одил судловга эришиш даражасини янада ошириш учун 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури тасдиқланди.  

Стратегиянинг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда одил судловни таъминлашнинг устувор вазифаси этиб “Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш, адолатли суд қарорларини қабул қилишга эришиш орқали юртдошларимизнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифа сифатида белгиланди. Эндиликда фуқаролар шу жумладан, тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қилиши учун зарур имкониятлар яратилиб, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглик тамойилларини тўлақонли амалга ошириш, судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятини кенгайтириш ҳам муҳим вазифа сифатида белгилаб олинди. Бундай ўзгариш ва янгиланишлар адолатли давлат барпо этилаётган мамлакатимизда одамларнинг суд тизимини ўзининг энг ишончли ҳимоячиси сифатида ҳис қилишига пухта замин яратади.  

“Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилида қабул қилинган мазкур ҳужжатлар судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтирмоқда. Судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш мезонларини белгилаб бермоқда. Суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлашда давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулияти оширилиб, халқимизнинг одил суд ва давлатдан рози бўлишига эътибор кучайтирилмоқда.

Фармонда туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш ваколати берилаётгани суд қарорлари қонуний ва адолатли қабул қилинганини текширишнинг қулай ва соддалаштирилган тартибини яратаётир. Бу тартиб амалга ошиши билан одил судловга эришишнинг имкониятлари янада кенгайиб, аҳолининг судма-суд овора бўлиб юришига барҳам берилади. Бунда биринчи инстанция судининг қарор ёки ҳукмидан норози тарафлар вилоят судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиб, уларнинг ҳам натижасидан қониқмаса, ушбу иш мазкур судларда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқилади. Суд ишидан яна норози бўлган тақдирда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тафтиш тартибида кўриб чиққан ишлар Олий суднинг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқилади. Энди юқори инстанция судларига янада катта масъулият юкланиб, ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибининг бекор қилинаётгани ҳам суд ҳужжатидан норози шахснинг юқори инстанцияга умид ва ишончини мустаҳкамлайди.  

Инсон қадр-қимматини улуғлашга қаратилган ушбу фармонларда судьяларнинг чинакам мустақиллиги таъминланиши, уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши белгилангани ҳам суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янги ва сифатли босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Энг асосийси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари янада кучайтирилиб, иш бўйича барча ҳолатлар суд томонидан ҳар томонлама ва тўлиқ текширилиши, далилларга холисона баҳо берилиши, ҳуқуқ-тартибот идораларининг тамомила янгича ишлаши ва халқимизнинг судларга бўлган қатъий ишончини оширишда муҳим ўрин тутади.  

О.Каримов,

Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти 

Қизириқ туман суди раиси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одил судлов – инсонпарварлик ва адолат устуни