Андижон вилоят судида “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборотлар олиш ҳуқуқини таъминлаш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Вилоят судлари раислари, судьялари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралиги ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди. 

– Кейинги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳаси фаолиятини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш борасида жуда катта ишлар олиб борилмоқда, – дейди Андижон вилоят суди раиси Талатбек Мелибоев. 

– Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ана шу ислоҳотлар аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалда кафолатли ҳимоясини таъминлаш ҳамда таъсирчан механизмларини яратишга, судлар фаолияти самарадорлигини, юртдошларимизнинг суд идораларига бўлган ишончини оширишга  хизмат қилмоқда. 

Анжуманда вилоят суди судьяси Носиржон Расуловнинг Олий Суд Пленумининг “Суд муҳокамаси ошкоралиги ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, қарордан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган маърузаси тингланди. 

Маърузада суд мажлисларини ёритиш бўйича оммавий ахборот воситаси вакиллари, эркин журналист ҳамда блогерлар томонидан қилинадиган мурожаатлар ва уларнинг кузатувчи сифатида суд ишида иштирок этиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди. 

Вилоят Маъмурий суди раиси Отабек Мирзамаҳмудов, вилоят Жиноят, Фуқаролик ҳамда Иқтисодий судлов ҳайъатлари раҳбарлари Адҳамжон Мирзаев, Жасуриддин Абдусатторов, Шоядбек Мирзаев суд муҳокамаси ошкоралигини таъминлаш борасида судлар томонидан олиб борилаётган ишлари хусусида маълумотлар берди.

Матбуот анжуманида суд идоралари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, адолатли судловни йўлга қўйиш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини ошириш, сайёр судлар орқали жиноятчи ва ҳуқуқбузарларга нисбатан кенг жамоатчилик таъсирини кучайтириш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди. Шунингдек, тадбирда судлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. 

Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасаддилардан  тегишли жавоблар олди. 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З.УМРЗОҚОВ (сурати), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ вакиллари, эркин журналист ва блогерларнинг суд ишида иштирок этиши тартиблари тушунтирилди