Самарқандда суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги масалалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Самарқанд вилояти суди раиси О.Ҳайитов, Маъмурий ишлар бўйича вилоят суди раиси Б.Диёров жорий йилдан фаолияти янгича асосда йўлга қўйилган суд тизими, янгилик ва ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.  

Фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича вилоят судлари битта суд сифатида бирлаштирилди. Битта вилоят суди раиси ва унинг фуқаролик ишлари бўйича, иқтисодий ишлар бўйича ва жиноят ишлари бўйича ўринбосарлари лавозими жорий этилди ва иш бошлади.

Эндиликда ишларни кўриб чиқилишида бир-бирини такрорловчи инстанциялар бекор қилиниб, “бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилди. Унга кўра, халқаро стандартларга мос равишда уч босқичли суд тизими – биринчи инстанция (туман (шаҳар) судлари, айрим тоифадаги мураккаб ишлар бўйича – вилоят судлари); апелляция инстанцияси (вилоят даражасидаги судлар); кассация инстанцияси (Олий суд) судлари яратилди. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилди.

Вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси О.Пардаев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 21 февралдаги пленуми “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарори ҳақида оммавий ахборот воситалари ходимларига маълумот берди.  

– Суд муҳокамаси ошкоралиги процесс иштирокчиси бўлмаган шахсларга, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари вакилларига суд мажлисида қатнашиш имконияти берилиши билан таъминланади, – деди О.Пардаев. – Оммавий ахборот воситалари вакилларининг очиқ суд мажлисида иш бўйича маълумотлар олиш мақсадида қатнашиши маълумот олишнинг қонуний йўли эканлигини инобатга олиб, уларнинг қонунда назарда тутилмаган асосларга кўра, суд мажлиси залига киришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди. Аммо, оммавий ахборот воситалари муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан башорат қилишга ёки судга бошқача тарзда таъсир этишга (босим ўтказишга) ҳақли эмас.  

Судья суд қарори қонуний кучга кирмаган иш бўйича интервью беришга ёхуд оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилишга ҳақли эмас.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакилларига суд мажлисларида иштирок этиш, фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиш, аудиоёзувни амалга ошириш тартиблари юзасидан батафсил маълумот берилди. Журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ вакиллари қайси суд мажлисларида иштирок этиши мумкин?