Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, экспортчиларнинг халқаро ярмарка ва кўргазмаларда иштироки тизимли равишда ташкил этилмоқда.
Хусусан, октябрь ойи сўнгги кунлари вазирлик делегацияси иштирокида Америка Қўшма Штатлари Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, экспортчиларнинг халқаро ярмарка ва кўргазмаларда иштироки тизимли равишда ташкил этилмоқда.” халқаро кўргазмасида етакчи ўзбек заргарлик компаниялари маҳсулотлари намойиш қилинди.

Мамлакатимиз айвонидан "Carato", "ST Tillo kori", "Fanon", "Souvenir" жамоалари учун жой ажратилди. Ташриф буюрувчиларга миллий услубда тайёрланган, анъанавий нақш замонавий дизайн ечими билан уйғунлашган тўпламлар тақдим этилди. Халқимиз маданий мероси дурдоналарини акс эттирувчи, дизайни, сифати ва тури хорижлик мижозлар эҳтиёжига мос маҳсулотлар кўпчиликда қизиқиш уйғотди.
Бизнес дастури доирасида ўндан ортиқ чет эл компаниялари вакиллари билан B2B форматида учрашув ўтказилди. Америка заргарлари ассоциацияси билан уюштирилган музокара сессиясида барқарор бизнес алоқаларини ўрнатиш, тажриба алмашиш ва ҳамкорлик кўламини кенгайтириш истиқболи муҳокама қилинди. Томонлар сертификатлаш масаласи, маҳсулотнинг мақсадли бозор талабига мувофиқлиги, Қўшма Штатларда улгуржи ва чакана савдо тарқатиш тизими орқали миллий брендларимизни тарғиб қилиш имкониятига алоҳида эътибор қаратди.

Мазкур анжуман давомида қўшма реклама тадбирлари ўтказиш, саноат кўргазмаларини кейинги мавсумларда иштирок этишга тайёрлаш, маҳсулотлар экспортбоплигини ошириш учун тренинг ва маслаҳат сессиялари ташкил этиш фикри маъқулланди. Шунингдек, логистика, шартнома ҳужжати ва интеллектуал мулк муҳофазаси бўйича қўшимча мунозаралар бўлиб ўтди. Эришилган келишувлар эса ўзбек заргарлик анъаналарини янги бозорларга олиб чиқиш, таъминот географиясини кенгайтириш ва ихтисослашган инвестиция жалб қилиш учун йўл очиши шубҳасиз.
М.Пирматова, ЎзА