Бугун пойтахтимизда "Uzbek Jewellery Fair-2025" халқаро кўргазмасининг биринчи кунги тадбирлари ўтказилди.

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси томонидан ташкил этилган ушбу нуфузли тадбирда 100 га яқин маҳаллий ва халқаро компания ўз имкониятларини намойиш этмоқда. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур кўргазма нафақат ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар, балки санъат, мода ва технология соҳаларида фаолият юритувчи мутахассислар учун ҳам муҳим платформа ҳисобланади. Кўргазма мамлакатимизда заргарлик соҳасига қаратилган стратегик аҳамиятга эга ислоҳотлар, инвестицион имкониятлар ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодасидир. 

[gallery-23540]

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раиси Шоҳрух Тўйчибаевнинг маълум қилишича, 2024 йил 23 июлда қабул қилинган Президент фармони соҳани тартибга солиш, тадбиркорлар учун солиқ ва божхона имтиёзларини жорий этиш, молиявий ресурсларга қулай кириш имкониятини яратиш орқали заргарлик саноатида улкан салоҳиятга эга замин яратди. 

–Ушбу "Uzbek Jewellery Fair-2025" халқаро кўргазмаси Ўзбекистонни жаҳон заргарлик бозорида муносиб ўринга олиб чиқиш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспортини кенгайтириш ва янги технологияларни жорий этишга катта туртки беради. Шу ўринда, соҳада қайд этилган энг муҳим кўрсаткичларга тўхталсам. 2025 йилнинг тўрт ойи давомида мамлакатда 4 300 кг заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилга нисбатан 164,8 фоиз ўсишни ташкил этди. Заргарлик маҳсулотлари экспорти 57 миллион АҚШ долларига етди. Бу эса 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 211 фоиз ўсишни англатади. Бугунги кунда мамлакатимизда 1 874 та заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона фаолият юритмоқда, – деди Ш.Тўйчибаев. 

Кўргазмада Италия, Испания, Германия, Туркия, Озарбайжон ва Арманистон каби мамлакатлардан етакчи ишлаб чиқарувчилар ҳамда дунёда тан олинган брендлар иштирок этмоқда. Унда 48 та заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи корхона ва 25 та асбоб-ускуна ҳамда технология провайдери ўз маҳсулотлари ва инновацион ечимларини тақдим этмоқда. 

Тадбир доирасида B2B учрашувлари, инвестиция форумлари ва стратегик ҳамкорлик битимлари имзоланади. 

Кўргазма ўз ишини 25 май куни якунлайди. 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда "Uzbek Jewellery Fair-2025" халқаро кўргазмаси очилди