Сўнгги янгиликлар
Noyabr 2026
| Y | D | S | CH | P | J | SH |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
| 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
| 29 | 30 | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
Нонни эъзозлаган нондай азиз бўлади

Фермер пахтасини йиғиб-териб олиши билан далани шудгорлашга шошади. Умид билан ерга буғдой сочади. Қишнинг қировли кунларида суғоради. Униб чиққан буғдойни бегона ўтлардан тозалайди. Ёзнинг жазирамасида ўриб олади. Хирмонга олиб бориб топширади.

Одамлар ширин уйқудалигида новвой туриб хамир қоради. Нон цехи ходимлари аллақачон ишлаётган бўлади. Эрта тонгда янги тайёрланган нонларни ортган машиналар бозорлар ва дўконларга йўл олади. Халқимиз уларни сотиб олганда ҳали ҳовури қайтмаган бўлади.
Ҳар йили, ҳар куни шу зайлда аҳолига нон етказиб берилади.
Халқимиз нонни яхши кўради. Қандай таом тановвул қилмайлик, дастурхонимизда албатта нон бўлади. Меҳмонга борсак ҳам, сафарга чиқсак ҳам ёнимизга нон олволамиз.
Нонга эҳтиром турмуш тарзимиздан, маънавиятимиздан чуқур жой олган. Оила қураётган икки ёшнинг ҳаёти бахтли, ризқи мўл бўлсин, деган ниятда нон ушатилади. Узоқ жойга кетаётганларга нон тишлатилади. Бу унинг ризқи уйида қолганлигининг рамзи саналади ва у қайтиб келгунича асраб қўйилади.
Халқимиз нонни алоҳида эъзозлайди. Бобомерос анъаналаримизга кўра, нон тескари тишланмайди, унинг устига бошқа нарсалар қўйилмайди. Ноннинг устидан ҳатлаш, уни исроф қилиш катта гуноҳ ҳисобланади.
Мана шундай шукроналик, эъзоз ва эътибор туфайли бўлса керак, бугун юртимизда дон ва нон бисёр.
Лекин ҳамиша шундаймиди? Узоққа бормайлик, бундан атиги йигирма беш йил олдинги ҳолатни эслайлик. Ўлкамизда узоқ йиллар ҳукм сурган, фақат хомашё етказиб беришга асосланган бир ёқлама иқтисодий сиёсат 80-йилларнинг охирида ҳар бир соҳада ўзининг ҳалокатли таъсирини кўрсата бошлаган эди. Пахта яккаҳокимлиги, экинлар алмашлаб экилмаслиги оқибатида ернинг тинка-мадори қуриган, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш издан чиққанди.
Президентимизнинг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китобида келтирилган қуйидаги фикрлар ўша даврнинг оғир ва аянчли ижтимоий-сиёсий манзарасини яққол ифодалайди:
«Мамлакатнинг пахта мустақиллиги йўлида республика кўп қурбонлар берди. Халқимиз тақдири гўшт, сут ва ҳаёт учун энг зарур бўлган бошқа маҳсулотларнинг фақат четдан олиб келинишига боғлиқ қилиб қўйилди. Мана шуларни очиқ айтиш пайти келди, акс ҳолда биз халқни ишонтира олмаймиз. Шуни рўйирост айтиш керакки, бундай сиёсат Ўзбекистонни ҳалокат ёқасига, қашшоқ, ночор аҳволга олиб келди».
Ўзбекистон шундай оғир шароитда мустақил бўлди. Бу пайтда мамлакатимизда атиги бир неча кунга етадиган дон захираси қолган эди. Мураккаб томони, бир вақтнинг ўзида ҳам аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ҳам соҳада туб ислоҳотларни амалга ошириш зарур эди. Бундай вазиятда ҳосилдорлик камайиб кетиши, нон тақчиллиги юзага келиши ҳеч гап эмасди.
Давлатимиз раҳбарининг чуқур ўйланган, жаҳон тажрибаси ва мамлакатимизнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб амалга оширилган оқилона иқтисодий сиёсати халқимизни ана шундай инқироздан беталафот олиб ўтди.
Қишлоқ хўжалигида янги мулкчилик шакллари, бозор муносабатлари жорий этилди. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, селекция ишларини ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. Фермерлик ҳаракатига кенг йўл очилди. Одамларнинг ерга, меҳнатга муносабати ўзгарди.
Натижада мамлакатимиз қисқа вақтда ғалла мустақиллигига эришди. Тупроқ унумдорлиги оширилгани, ерга ишлов беришнинг илғор усуллари жорий этилгани, фермер хўжаликлари замонавий техника билан таъминлангани самарасида ғалла етиштириш йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.
1991 йилда юртимизда 940 минг тонна ғалла етиштирилиб, ўртача ҳосилдорлик 17 центнерни ташкил қилган бўлса, 2013 йилда ўртача 55 центнердан ҳосил олиниб, жами хирмон 7 миллион 610 минг тоннадан ошди. Ушбу рақамларни муқояса қилганда, мустақиллик йилларида дон маҳсулотининг умумий ҳажми 7 баробардан ортиқ, ҳосилдорлик эса 3 каррадан кўпроқ ошгани аён бўлади.
Бу рақамлар айтишга осон. Аммо бунга эришиш ўз-ўзидан бўлмаслигини ҳар доим ҳам ўйлаб кўравермаймиз. Бунинг замирида чуқур ва изчил ислоҳотлар натижаси, деҳқонларимизнинг заҳматли меҳнати мужассам. Мамлакатимиз мустақил бўлмаганида, ер ҳақиқий эгасига берилмаганида бундай ютуқларга эришиб бўлармиди?! Фермерлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, уларнинг ҳаётга, меҳнатга муносабати ўзгаргани, меҳнати самарасидан манфаатдорлиги ошгани бундай улкан марраларнинг асосий омили бўлмоқда.
Деҳқончилик учун қулай келган йилнинг ўзи йўқ. Ҳар мавсумда табиат билан боғлиқ турли қийинчиликлар пайдо бўлади. Қишнинг совуқ келиши, баҳорнинг кечикиши, ёғингарчилик ва ҳароратнинг меъёридан ошиб кетиши ёки меъёрида бўлмаслиги, бевақт шамол – ҳамма-ҳаммаси ҳосилга таъсир қилади, деҳқонга қўшимча ташвиш келтиради. Экинлар учун оби ҳаёт бўлган ёмғир ҳам бемаҳал ёғса зарарга айланади. Уста деҳқонларимиз, дала меҳнаткашлари бу синовлардан нолимайди. Яратгандан барака тилаб, кечаю кундуз тинмай меҳнат қилади, халқимиз ризқ-рўзини бунёд этади. Шундан аввало ўзи ҳузур қилади.
Ана шундай инсонларнинг фидойилиги, тинимсиз ва машаққатли меҳнати эвазига дастурхонларимиз тўкин, бозорларимиз фаровон. Ғаллачилик ривожи чорвачилик ва паррандачилик каби кўплаб тармоқларга ҳам ижобий таъсир этиб, гўшт, сут, тухум каби озиқ-овқат маҳсулотларининг мўл бўлишини таъминлаётир.
Ҳозир юртимизда айни ёз маҳали. Офтоб оламни қиздирмоқда. Одамлар ўзини соя-салқинга олган. Шунда ҳам кўча-кўйда, ишхонада ҳаво ҳароратидан нолиган, қўли ишга бормай, бетоқат бўлганларни кўп кўрамиз.
Лекин қанча одамлар шу иссиқда далада ишламоқда. Сизу бизнинг, халқимизнинг ризқ-рўзини жамлаш учун тиним билмаётир. Ғалладан бўшаган ерни шудгорлаб, келгуси йил ҳосилига ҳам замин яратмоқда. Буғдойни, нонни улуғ неъмат сифатида эъзозлаб, кўзига тўтиё қилиб яшайдиган халқимиз деҳқон ва фермерлар, комбайнчи ва ишчиларнинг бундай оғир меҳнати, азму шижоатининг ҳам қадрига етади, юксак баҳолайди.
Аҳолининг нон ва нон маҳсулотларига талабини қондиришда нон тайёрлаш саноати ривожи ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
– Илгари катта-катта нон заводлари бўларди, – дея эслайди «Тошкент-нон» уюшмаси бош технологи Гулчеҳра Ҳошимова. – Масалан, Тошкент шаҳрида тўртта шундай завод бор эди. Уларда ноннинг сифатини назорат қилиш имкони йўқ эди. Рақобат бўлмагани учун атиги уч-тўрт хил нон пиширилар, одамлар дўконда қандай нон бўлса, ўшани олишга мажбур эди. Баъзан заводдан узоқда жойлашган даҳаларга кунлаб нон етиб бормасди. Бугунги кунда пойтахтимизда 50 нон цехи барпо этилган. Улар барча даҳа ва маҳаллаларни қамраб олган. Ушбу корхоналарда 40 дан ортиқ турдаги нон маҳсулотлари тайёрланмоқда ҳамда дўконларга ўз вақтида, сифатли тарзда етказилмоқда. Новвойларимиз ёпган нонлар бозорларимиз кўркига кўрк бағишламоқда.
Бундай файзу баракани юртимизнинг барча гўшаларида кўриш мумкин. Бозорларга кириб, қай бир нонни танлашни билмай қоламиз. Ҳар бир вилоятнинг нонлари шакли ва таъми, тайёрланиш услуби билан ажралиб туради. Айниқса, Самарқанд нонларининг довруғи дунёга кетган.
Галаосиё қишлоғи мамлакатимизнинг шарқу ғарбини, шимолу жанубини боғлайдиган катта йўл яқинида жойлашган. Бу ерда кечаю кундуз автомобиллар қатнови тинмайди. Ўтган-қайтган йўл бўйидаги расталарда тўхтаб, нон харид қилади.
Биз ҳам шу ердан ўтаётиб, оёқ илдик. Ҳамма ғовур-ғовур нон сотиб олмоқда. Бир шеригимиз нархни арзонлатиш мақсадида сотувчи аёл билан савдолашди.
– Акажон, шундай нон бир ярим минг сўмга қимматми? Бунинг меҳнатини билмайсиз-да. Саҳар туриб, хамир қориш, уни ясатиш, безак бериш, иссиқ тандир олдида соатлаб тик туришнинг ўзи бўлмайди. Шукрки, юртимизда буғдой арзон, ун арзон. Бошқа жойда бунақа нархга бундай нон тополмайсиз, – деди сотувчи аёл.
Бу гапдан ҳаммамиз уялдик, хижолат тортдик. Юртимиздаги арзончилик, тўкинликка шукр қилдик.
Сир эмас, жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ортиб бораётир. Қурғоқчилик ва табиий офатлар оқибатида қишлоқ хўжалиги соҳасида жиддий муаммолар юзага келаётир. Хусусан, ғаллачиликда ҳосилдорлик кескин камайиб, дон тақчиллиги кузатилмоқда. Бу нон ва нон маҳсулотлари нархининг ошиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Минг шукрки, мамлакатимизда тўкинлик, мўл-кўлчилик, арзончилик барқарор. Бу Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида халқ фаровонлигини юксалтириш, нарх барқарорлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг, бободеҳқонларимиз фидокорона меҳнатининг самарасидир. Аллоҳ ато этган бундай неъматлар учун шукрона келтириб, уларнинг қадрига етишимиз лозим.
Нонни эъзозлаган кишининг ризқи янада зиёда бўлади. Ҳар бир нонда деҳқонлар, тегирмончилар, новвойларнинг заҳматли меҳнати акс этади. Нонни азиз тутсак, уларнинг меҳнатини қадрлаган бўламиз. Насибамиз ҳамиша бутун, дастурхонимиз тўкин бўлаверади.

https://uza.uz/posts/60369
Улашиш