Нодирбек Абдусатторов “Tata Steel Chess-2026” турнири ғолиби
Маҳоратли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилган “Tata Steel Chess-2026” турнирида ғолибликка эришди.
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли гроссмейстери Абдусатторов мусобақа давомида барқарор ва юқори савияда ўйин намойиш этиб, 13 тур якунларига кўра, 9 очко жамғарди.
Ҳамюртимиз турнирнинг сўнгги 13-турида қора доналарда Аржун Эригайси билан куч синашиб, рақибини 55-юриш ҳолатида таслим қилди.

Мазкур ғалаба ортидан Нодирбек очколари сонини 2862 баллга етказиб, ФИДЕ рейтингида кучли бешликка кўтарилишга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов, “Tata Steel Chess” турнирининг 2023 йилги мусобақасида 2-ўринни, 2024 ва 2025 йиллари эса 3-поғонани банд этганди.
Т.Рўзиев, ЎзА