Украина билан боғлиқ низо бошқа мамлакатларга тарқалишига йўл қўймаслик керак, деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.
“НАТО масъулияти кескинлашувнинг олдини олиш ва можаро Украинадан ташқарига тарқалмаслигини таъминлашдан иборат”, - деди мулозим.
Унинг фикрича, вазият назоратдан чиқиб кетиш хавфи остида.
Шу билан бирга, Столтенберг шарқий йўналишда ҳарбий таркиб кучайганини эслатиб, Россияга шамаъ қилди.
"130 самолёт шай ҳолатга келтирилди. Узоқ шимолдан Ўрта ер денгизигача 200 дан зиёд кема, минглаб қўшимча аскар тайёр", деди у.