Якунига етган 2024 – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” наманганлик спортчилар, маданият ва туризм ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун салмоқли ютуқларга бой бўлди.

Жумладан, иқтидорли спортчилар томонидан Ўзбекистон чемпионати ва кубоги, Осиё ва жаҳон чемпионатлари, “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинлари каби нуфузли мусобақаларда жами 2 минг 907 та медаль қўлга киритилди.

Боксчилар Муроджон Аҳмадалиев, Жасурбек Йўлдошев, оғир атлетикачи Муҳаммадқодир Тоштемиров, футболчи Умарали Раҳмоналиев, таэквондочи Гулсанам Алижонова, теннисчи Ҳумоюн Султоновнинг ғалабалари таҳсинга сазовор.  

Айниқса, Франция пойтахти мезбонлигида ўтган Паралимпия ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган Толиббой Йўлдошев, Нурхон Қурбонова, Кумуш Хўжаеванинг ғалаба онлари мухлисларга завқ улашди.  

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган “Наманган ифтихори-2024” тақдирлаш маросимида ана шундай 35 нафар фидойининг меҳнатлари эътироф этилди. Бинобарин, рағбат – эзгу ташаббус, мақсад ва интилишларга қанот ва келгусидаги янада каттароқ муваффақиятларга пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Вилоятда миллий маданият ва санъатни янада ривожлантириш, халқ оғзаки ижодиёти, ҳаваскорлик санъатини янада оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда 146 та маданият ва санъат соҳасидаги ташкилот изчил фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 80 дан зиёд маданият марказлари қошидаги 464 та тўгаракда 8 минг нафарга яқин ҳаваскор ёш истеъдодини ўстирмоқда.  

Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаби ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларида 3 595 нафар ўғил-қиз санъат сирларини ўрганмоқда. Ўтган йилларда улардан 220 нафари республика ва  халқаро танловларда ғолиблар қаторидан жой олди.

Наманган вилояти иқтисодиётининг “драйвер”ларидан саналган туризм салоҳияти йил сайин ўсмоқда. Хусусан, 2024 йил давомида вилоятга 613,9 минг нафар хорижий, 3785,3 минг маҳаллий турист келган ва уларга 195 миллион доллардан зиёд туризм хизматлари кўрсатилди. Бунда 63-халқаро “Гуллар фестивали” мазмун-моҳияти ва иштирокчилар қамрови билан ўзига хос тарзда ўтганлиги муҳим ўрин тутди.  

“Тўртинчи ҳокимият” сифатида эътироф этилган ОАВ вилоятда жадал ривож топмоқда. Вилоятда 38 номда газета ва журнал чоп этилаётгани, 71 матбаа корхонаси, 9 нашриёт, шунингдек, 14 та ҳокимлик ҳамда 26 та турли идораларнинг ахборот хизмати фаолият юритаётгани тизимда ижобий ишлар давом этаётганидан дарак беради.  

Тантанали маросимда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида вилоят сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Наманган ифтихори – 2024”: фидойилар эътиборга лойиқ