Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг қарорига биноан, қарздор «К.А.» корхонасидан ундирувчи «Kapitalbank» АТБ фойдасига 11 млрд. 458 млн. сўм ундириш бўйича ижро иши олиб борилмоқда, деб хабар берди МИБ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек тумани бўлимида кредит ундирувлари билан боғлиқ 350 та ижро ҳужжати бўйича 56 млрд. 948 млн. 450 сўмлик қарзларни ундириш ишлари муваффақиятли якунланган.
Айни пайтда, 173 та ижро ҳужжати бўйича 28 млрд. 300 млн. сўмлик қарзларни ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда. 36 та ижро ҳужжатлари асосида қарздорларга тегишли кўчар ва кўчмас мулклар, шунингдек, автотранспорт воситалари аукцион орқали реализация қилиш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг қарорига биноан, қарздор «К.А.» корхонасидан ундирувчи «Kapitalbank» АТБ фойдасига 11 млрд. 458 млн. сўм ундириш бўйича ижро иши олиб борилмоқда. Ушбу ижро доирасида қарздорга тегишли 1 та кўчмас мулк ва 5 турдаги транспорт воситалари хатлаб реализация ишлари амалга оширилган. Шунингдек, корхонага тегишли 130 та автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.
ЎзА