Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Польша Республикаси Сеймининг “Польша – Ўзбекистон” парламентлараро гуруҳи раиси Павел Бейда бошчилигидаги депутатлари делегацияси билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Бу борада ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришдан ҳар икки томоннинг ҳам манфаатдорлиги қайд этилди.

Польша парламенти аъзолари билан мулоқотда сўнгги йилларда Ўзбекистонда инсон қадри, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш йўлида амалга оширилган ислоҳотлар натижалари ҳақида атрофлича сўз борди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси томонидан Аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятларининг кафолатлари тўғрисида ва Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар қабул қилингани таъкидланди.

Шу билан бирга жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари етакчи аёллар саммити ҳақида ҳам маълумот берилди.

Меҳмонлар томонидан таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда Ўзбекистон ва Польшанинг етакчи олий ўқув юртлари ўртасида узоқ муддатли алоқалар ўрнатилгани муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди. Жумладан, Ўзбекистон Миллий университети Варшава университети билан, Тошкент давлат аграр университети Варшава қишлоқ хўжалиги университети билан, Тошкент тиббиёт академияси Польша тиббиёт академияси билан, Банк-молия академияси Варшава банк институти билан ҳамкорлик қилаётгани эътироф этилиб, бу борадаги муносабатларни янада кенгайтириш муҳимлигига эътибор қаратилди.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий марказда Польша парламенти аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди