Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 28 август куни Самарқандда сайёр видеоселектор йиғилиш бўлди. У мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ва бу борадаги долзарб вазифалар ижросига бағишланди.

Йиғилишда Ҳукумат аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, видеоселектор орқали Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари иштирок этди.

Мустақиллик йилларида Ватанимизнинг нафақат бугунги тараққиёти, балки келажакдаги ривожланиш талабларига ҳам жавоб берадиган, мутлақо янги Миллий хавфсизлик концепцияси ва Мудофаа доктринаси ишлаб чиқилди.

Таъкидлаш лозимки, кейинги беш йилга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган аниқ вазифа ва йўналишлар юртимизда тинчлик ва осойишталикни, барқарор тараққиёт ва миллатлараро тотувликни сақлаш, миллий армиямизни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, мамлакатимизнинг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш борасида пухта ўйланган ва изчил саъй-ҳаракатларни амалга оширишда асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 январдаги қарорида ва 26 январь куни Президентимиз раислигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида ўтган йиғилишда қабул қилинган ҳужжатларда миллий армиямизни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар, уларни ижро этиш учун масъул раҳбарлар ва муддатлар аниқ-равшан кўрсатиб берилган эди.

Бугун “Каттақўрғон” полигонида ўтказилган ҳарбий ўқув машқлари муваффақиятли якунланди, деди йиғилишда Президентимиз. Унда Мудофаа вазирлиги бўлинмалари мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш борасида етарлича салоҳиятга эга эканини кўрсатди. Шунингдек, Қуролли Кучларимизнинг жанговар тайёргарлиги ва имкониятларини ошириш бўйича муайян ижобий натижаларга эришганимиз ҳам яққол намоён бўлди. Бугунги имкониятдан фойдаланиб, барчангизга, бутун халқимизга бизнинг Мудофаа доктринамиз очиқ ва ошкоралик хусусиятига эга эканини таъкидламоқчиман. Биз шу тариқа хорижий давлатлар билан ҳарбий-сиёсий муносабатлар, хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигимизнинг самарадорлигини оширишга эришамиз, деб ишонаман, деди давлатимиз раҳбари.

Ўтган қисқа вақт ичида Қуролли Кучларимизнинг ташкилий тузилиши борасидаги тизимни такомиллаштириш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга, Қуролли Кучлар фаолият кўрсатадиган соҳаларга бевосита тааллуқли бўлган турли масалалар бўйича халқ билан ҳамкорлик қилишнинг мутлақо янги тизими жорий этилди.

Миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлик даражаси, мамлакатимиз хавфсизлигига рахна соладиган ҳар қандай таҳдидларга қарши тура олиш қудрати унинг замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан қанчалик таъминлангани билан бевосита боғлиқ экани давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида таъкидланди.

Жаҳон миқёсида вазият тез ўзгариб турган ҳозирги кунда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни, барқарор тараққиётни янада мустаҳкамлаш асосий вазифаларимиздандир.

Йиғилишда эришилган ютуқлар билан бир қаторда соҳада мавжуд камчилик ва муаммолар ҳам чуқур таҳлил қилинди. Шавкат Мирзиёев бу борада фикр юритар экан, ушбу соҳа фаолиятида узвийлик етишмаётгани, тизимли ёндашувнинг йўқлиги, кўплаб вазифалар бир-биридан ажратилган ҳолда, алоҳида-алоҳида ҳал этилаётганини қониқарли, деб бўлмайди, деди.

Шунингдек, ушбу йиғилишда Мудофаа вазирлиги қўшинларида жанговар тайёргарлик ва шайликни ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам танқидий таҳлил қилинди.

Белгиланган стратегик мақсадларимизга эришиш ва уларни ҳаётга тўлиқ татбиқ этишда ҳар томонлама пухта тайёргарликка эга, ўз Ватанига содиқ, юқори малакали ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини давлат томонидан кафолатлаш каби вазифаларни амалга ошириш ҳал қилувчи ва асосий омил саналади, деди Президентимиз.

Айни пайтда мамлакатимиздаги барча таълим муассасаларида ватанпарварлик тарбияси бўйича тегишли фанлар ва машғулотлар жорий этиш ҳамда уларни кучайтириш борасида амалий ишлар бошланган.

Бугунги кунда мамлакатимизнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ёшларни босқичма-босқич ва мақсадли тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган лицей ва коллежлар фаолиятини ташкил этиш бўйича дастлабки қадамлар қўйилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ана шу лицей ва коллежларни шахсан ўзи назоратга олиши зарурлиги таъкидланди.

Айрим олий ҳарбий таълим муассасалари ва сержантлар тайёрлаш мактабларида давлат миқёсида белгилаб берилаётган чора-тадбирлар ўз вақтида ва аниқ бажарилмаётгани кўрсатиб ўтилди. Бу масала бўйича тузилган комиссия айрим ҳарбий олий ўқув муассасаларида ўқув-тарбия жараёни ва курсантлар учун зарур замонавий шароитлар яратиш борасида қатор камчиликлар мавжудлигини аниқлади. Олиб борилган назорат ишлари натижасида кўрсатиб ўтилган ҳарбий таълим муассасалари раҳбарлари ва уларнинг айрим ўринбосарлари лавозимларидан четлатилди.

Йиғилишда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучлар фахрийларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида анча ишлар амалга оширилгани қайд этилди. Шуни яхши тушуниб олишимиз керакки, деди Шавкат Мирзиёев, хизматга ёки зиммасига юкланган жанговар топшириқни бажаришга кетаётган ҳарбий хизматчининг хотиржамлиги айнан шу масалага боғлиқ. У оиласи давлат томонидан кафолатланган ижтимоий муҳофазада эканига тўла ишонч ҳосил қилиши керак.

Замонавий талаб ва стандартларга жавоб берадиган янги турар-жой бинолари барпо этиш ва ҳарбийларимиз узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира сотиб олишини кўзда тутадиган Ҳарбий хизматчилар учун ҳар йили кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш дастури тасдиқланди. Дастурга мувофиқ, жорий йилнинг ўзида 1 минг 224 ҳарбий хизматчининг оиласи учун 56 та турар-жой биноси қурилиши мўлжалланган.

Ушбу вазифанинг мазмун-моҳияти ва нақадар муҳим эканини барча ҳудудлар раҳбарлари ҳам бирдек тушуниб етмагани, оқибатда лойиҳа ижросини бажаришда белгиланган муддатларга риоя қилинмаётгани танқид қилинди.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларига ғамхўрлик кўрсатиш ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг энг муҳим вазифаларидан биридир, деб таъкидлади Президентимиз. Кўҳна бир ҳақиқатни ҳеч қачон эсдан чиқармаслигимиз керак – кимки ўз армиясини боқишни истамаса, бошқаларнинг армиясини боқади.

Армияда мардлик ва матонат мактабини ўтаган ёшлар жонажон Ватанимизни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган бунёдкорлик руҳидаги режа ва дастурларни бажаришда асосий куч бўлиб майдонга чиқмоқда. Улар миллий истиқлол ғояси ва ватанпарварлик ҳисси, мамлакатимизнинг тақдири ва келажаги учун юксак масъулият туйғусини кенг тарғиб этишда энг фаол фуқаролар бўлиб етишмоқда ва шундай бўлиши шарт.

Армия мактабини ўтаган ёшлар билан узлуксиз алоқани йўлга қўйиш мақсадида муддатли хизматдан қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича зарур ишлар олиб борилаётир.

Биз авваламбор келажак учун, мамлакатимизни ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш бўйича бошлаган эзгу ишларимизни эртага давом эттирадиган фарзандларимиз, уларнинг бахт-саодати учун ишлаяпмиз. Ҳаммамиз бу масаланинг мазмун-моҳиятини теран англашимиз, чуқур идрок этишимиз керак, деди давлатимиз раҳбари.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмиталари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Қуролли Кучлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.

Яқинда Президентимизнинг Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштириш ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида Жамоатчилик кенгашининг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

Йиғилишда ғоявий-бадиий савияси етук, замонавий талабларга жавоб берадиган ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги бадиий ва мусиқий асарлар, ҳарбий, тарихий мавзудаги кинофильмлар яратишда фаоллик етишмаслиги қайд этилди. Бу йўналишда нафақат Жамоатчилик кенгаши, балки мамлакатимиз ижодкор зиёлилари, етакчи адабиёт ва санъат арбоблари, янгидан тузилган Республика маънавият ва маърифат маркази биргаликда самарали фаолият олиб бориши кераклиги таъкидланди.

Бундай ҳамкорлик маданий дам олиш тадбирлари, маънавий-маърифий кечалар, давра суҳбатлари, спорт байрамлари, ҳарбийларнинг ҳаёти ва кундалик турмуши билан яқиндан танишиш мақсадида ота-оналар билан бирга ёшларнинг ҳарбий қисмларда бўлиши ва бошқа амалий ишларни қамраб олиши мумкин.

Бизнинг энг олий мақсад-муддаоларимизни ифода этадиган бундай тадбирлар ёшларимизда эл-юрт тақдирига дахлдорлик, буюк Соҳибқирон, енгилмас саркарда Амир Темур бобомиз анъаналарига муносиб бўлиш туйғусини кучайтирмоғи даркор, деди Шавкат Мирзиёев. Биз ҳарбий таълим муассасаларимизни “Темурбеклар мактаби” деб атаганимизда чуқур маъно бор. Буни ҳар биримиз теран англаб, тушуниб етмоғимиз зарур. Шу нуқтаи назардан қараганда, миллий армиямиз ва халқимизнинг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашимиз лозимлигини таъкидлаб айтмоқчиман.

Президентимиз Қуролли Кучларимиз ташкил этилган сана ва Ватан ҳимоячилари кунини одатдаги тайёр қолиплар бўйича эмас, мутлақо янгича ёндашув асосида, умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш зарурлигига эътибор қаратди.

Йиғилишда мутасадди раҳбарларнинг тегишли соҳа ва тармоқларда олиб борилаётган ишлар бўйича ахбороти тингланди. Олдинда турган қатор долзарб вазифалар ва уларни бажариш йўллари белгилаб олинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий армиямизни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш – устувор вазифамиздир