Айни кунларда мамлакатимизда мўътадил ҳаво ҳарорати кузатилмоқда. Бу эса энергетика тизимининг бир маромда ишлашида муҳим аҳамият касб этади.

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев байрам кунлари, яъни 31 декабрь-2 январь кунлари ушбу тизим фаолияти бўйича маълумот берди.  

Унда қайд этилишича, соҳа корхоналари томонидан 670,6 миллион кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Истеъмолчиларга 624,2 миллион кВт•соат электр энергияси етказиб берилган. Республикада табиий газ истеъмоли 446 миллион метр кубни ташкил қилган.  

Ушбу вақт оралиғида тизимда йирик авариялар ҳамда фавқулодда ҳодисалар рўй бергани йўқ. Барча тизим ташкилотларида 24 соатлик туну кун навбатчилик йўлга қўйилиб, махсус бригадалар электр энергияси ва газ таъминотида юзага келган носозликларни зудлик билан бартараф этган.  

– Кеча, 3 январь куни эса электр станциялар орқали жами 234,1 млн. кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга 219,8 млн. кВт•соат электр энергияси етказиб берилди. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 47,4 млн. кубометр табиий газ, 20,6 минг тонна кўмир ҳамда 2,4 минг тонна мазут ёқилди. Республика табиий газ истеъмоли 3 январь куни 150,8 млн. кубометрни ташкил қилди. Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини биринчи навбатда табиий газ билан таъминлаш ҳамда қувурлардаги босимни бир меъёрда тутиб туриш мақсадида метан заправкаларга киритилган чекловлар олиб ташланди. Барча ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларнинг иш фаолияти маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида тизимли равишда йўлга қўйилмоқда. Кеча мамлакатимиздаги жами 1 минг 507 та метан заправканинг 1 минг 363 таси, яъни 91 фоизи тўлиқ иш фаолиятида ишлаган , – деди Ҳ.Тошхўжаев.  

Брифингда автобензин ва дизель ёнилғиси талабни қоплайдиган даражада етказиб берилаётгани ҳам таъкидланди. Унга кўра, 3 январь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимиздаги барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига жами 2 минг 607 тонна автобензин етказилган. Шунингдек, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига 12,1 млн. метр куб табиий газ ҳамда 600 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.  

Электр қурилмалари ва газ таъминотида юзага келган носозлик ўз вақтида бартараф қилинмоқда.  

Н. Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Метан заправкаларга киритилган чекловлар олиб ташланди– Энергетика вазирлиги