
Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 6 март куни соат 09:00 дан бошлаб мамлакат бўйлаб метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич қайта тикланади.
Март ойи бошларида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабабли табиий газистеъмоли ортиб, қувурларда босим пасайди. Шу сабабли, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлашга асосий эътибор қаратилди. Метан заправкалар фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар самарасида газ қувурларида босим барқарорлаштирилди.
Эртага, 6 мартдан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти қайта йўлга қўйилади.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА