Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ўқув фанлари бўйича халқаро олимпиадаларни ташкил этиш, ота-оналарнинг фарзандларини муайян фанларга чуқурроқ қизиқтириш ва уларни рағбатлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги фаолият, аввало, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалий натижасидир.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Фан олимпиадалари маркази томонидан ташкил этилган Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадасининг тантанали тақдирлаш маросими Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли танловда математика ва информатика йўналишларида ғолибликни қўлга киритган жами 106 нафар совриндор ўқувчи тақдирланди.

Олимпиадада Ўзбекистон билан бир қаторда Туркия, Озарбайжон, Беларус, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон каби 9 та давлатдан жами 205 нафар иштирокчи қатнашди. Танловда математикадан 34 та, информатикадан эса 32 та жамоа беллашди.

Маълумот ўрнида: Олимпиада жорий йилнинг 8–12 май кунлари учинчи бор ташкил этилди. Олимпиаданинг юқори савияда ўтказилиши учун ҳакамлар ҳайъатига Эрон, Болгария ва Тожикистон каби давлатлардан йирик тажрибага эга экспертлар, шунингдек, ўзбекистонлик профессорлар жалб этилди.

Олимпиада икки фан — математика ва информатика бўйича ташкил этилди.

Математика бўйича синовлар икки кун давомида ёзма шаклда бўлиб ўтди. Ҳар бир кунда 4 та топшириқ, ҳар бири 7 баллик, жами 28 балл, икки кунда эса максимал 56 балл йиғиш имконияти берилди. Ҳар бир тур учун 4 соатлик вақт ажратилди.

Информатика бўйича синовлар эса икки кунлик онлайн форматда ўтказилди. Ҳар куни 3 тадан вазифа берилди. Ҳар бир вазифа ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланди. Иштирокчиларга топшириқларни бажариш учун кунига 4 соатдан вақт ажратилди.

Олимпиада доирасида ўқувчиларга хорижий мутахассислар иштирокида бир қатор маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди. Шунингдек, иштирокчилар ва меҳмонлар учун Тошкент шаҳрининг тарихий ва маданий масканларига, жумладан, "Ғалаба боғи" мажмуаси, Миллий боғ ва "Янги Ўзбекистон" боғига саёҳатлар уюштирилди.

Мазкур олимпиада математика ва информатика фанлари бўйича 2025 йил июль ойида ўтказилиши режалаштирилган Халқаро Математика олимпиадаси (IMO) ҳамда Халқаро Информатика олимпиадаси (IOI) учун муҳим тайёргарлик босқичи сифатида хизмат қилади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ўқувчилари халқаро олимпиадаларда юқори натижаларга эришмоқда. Жумладан, 2022 йилда 46 та, 2023 йилда 91 та, 2024 йилда эса 128 та медаль қўлга киритилган бўлса, жорий йилнинг апрель ойига қадар бу рақам 65 тани ташкил этди.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Математика ва информатика бўйича халқаро олимпиада ғолиблари тақдирланди