Халқаро информатика олимпиадаси совриндорлари ва уларнинг устозлари тақдирланди
Нуфузли халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларида совринли ўринларни эгаллаган ўқувчилар ҳамда уларнинг устозларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда 38-Халқаро информатика олимпиадаси (ИОИ 2026) баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган миллий терма жамоамиз вакиллари ҳам эътироф этилди.

Олимпиадада кумуш медалга сазовор бўлган Жаҳонали Хайдаралиевга 673 миллион сўм, бронза медали соҳиблари Тимур Кадирбергенов, Улуғбек Ракҳматуллаев ва Жаҳонгиршоҳ Авазхоновларнинг ҳар бирига эса 440 миллион сўмдан ортиқ пул мукофоти топширилди.

Шунингдек, ўқувчиларнинг халқаро олимпиадада юқори натижаларга эришишига катта ҳисса қўшган устозлар ҳам моддий рағбатлантирилди.
Н. Раҳмонова, ЎзА