Бадиий академия тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби (РИДМ)да “Марказий Осиё ёш ижодкорлар форуми-2025” лойиҳаси доирасида Қирғиз Республикаси “Compass College” ўқув юртининг делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида меҳмонлар РИДМнинг ўқув фаолияти билан яқиндан танишиб, креатив бизнес ғояларга оид билим ва малака алмашинувида ҳамкорлик қилди. Делегация аъзолари мактаб фаолияти билан танишиш баробарида, дарс жараёнларини кузатди. Мактаб ўқувчилари билан бирга мазмунли ва фойдали учрашувлар ўтказилди.

Меҳмонлар учун шунингдек, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, санъат, маданият масканларига саёҳат ташкил қилинди. Делегация ташрифининг сўнги кунида қатнашувчи аъзоларга Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби томонидан сертификат ва эсдалик совғалари берилди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Марказий Осиё ёш ижодкорлар форуми-2025” доирасида учрашувлар ташкил этилмоқда