Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи Марказий Осиё минтақавий саралаш турнирида бугун, 18 май куни гуруҳ босқичи ва чорак финал баҳслари ўтказилади.
Турнирнинг илк кунида кескин ва муросасиз басҳлар ўтказилди ва унда Зоҳид Кенжаев ўзининг илк учрашувида эронлик Нима Аламиянни 4-0 ҳисобида енгган бўлса, Шоҳрух Искандаров гуруҳ босқичида эронлик Ношад Аламиянга имкониятни бой бериб қўйди. Аёллар ўртасида Марҳабо Магдиева ва Розалина Хўжаева гуруҳдаги биринчи баҳсларини муваффақиятли ўтказди.
Мусобақа давом этмоқда ва эртага, 19 май куни “Париж-2024” йўлланмаси эгалари аниқ бўлади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА