Тошкентда Осиёнинг энг кучли стол теннисчилари баҳслашмоқда
Бугун, 20 октябрь куни пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да 33 та давлатнинг маҳоратли кичик ракетка усталари қатнашаётган Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Стол тенниси бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатининг илк кунида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси барча учрашувларда муваффақиятга эришди.
Юртимизнинг эркаклар терма жамоаси аъзолари эса 1 та ғалаба, 1 та мағлубият натижасини қайд этди.

Мамлакатимиз аёллар терма жамоаси Иордания, Макао ва Тожикистон вакилларига қарши кечган баҳсларнинг барчасида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эркаклар терма жамоамиз Туркманистон вакилларини 3:0 ҳисобида доғда қолдирди. Саудия Арабистони терма жамоасига қарши учрашувда 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Энди Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси навбатдаги босқичда Таиланд терма жамоаси билан куч синашади.
Осиё чемпионати мусобақалари 25 октябрга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА