Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари ўртасида спорт мусобақаларига старт берилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуида “Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари конфедерацияси кубоги» учун мини футбол мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси ва Тожикистон касаба уюшмалари масъул раҳбарлари, соҳа мутахассислари, мусобақани ўтказиш ташкилий қўмитаси вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Очилиш маросимида сўзга чиққан масъуллар касаба уюшмаларининг жамият ҳаётидаги ўрни, халқлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлашдаги аҳамияти, шунингдек, спортнинг соғлом турмуш тарзини қарор топтиришдаги муҳим роли ҳақида фикр билдирди.
[gallery-28998]
Қайд этилганидек, бундай мусобақалар нафақат спорт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди, балки мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Муҳаммад АМИН (сурат),