Касаба уюшмалари – спорт тарғиботчиси
ФОТОРЕПОРТАЖ
11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Фарғона вилоятининг барча ҳудудларидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг меҳнат жамоаларида ходимлар билан очиқ мулоқот ва учрашувлар, давра суҳбатлари, семинар ва конференциялар, илғор ва фаол меҳнаткашларни рағбатлантиришга қаратилган маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши томонидан Қувасой шаҳридаги “Аҳмад Ал-Фарғоний” дам олиш уйида “Касаба уюшмалари – спорт тарғиботчиси” шиори остида эркаклар ва аёллар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақада тармоқ касаба уюшмаларига аъзо корхона-ташкилотларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар спортнинг шашка, шахмат ва стол тенниси турлари бўйича беллашди.
[gallery-14448]
Баҳслар қизғин ва муросасиз кечди. Унда ғолиб бўлган иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА фотомухбири