Марказий Осиё касаба уюшмалари кубоги Ўзбекистон жамоасига насиб этди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида «Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари конфедерацияси кубоги» учун мини футбол мусобақалари якунига етди.
Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси ва Тожикистон касаба уюшмаларининг мини футбол жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб борди.
[gallery-29027]
Бугун мусобақанинг финал учрашувлари бўлиб ўтди. Кескин ва муросасиз кечган баҳслар якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.
Ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасини Ўзбекистон жамоаси эгаллади. Қозоғистон жамоаси иккинчи ўринни, Қирғиз Республикаси жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, мусобақа давомида фаол иштирок этган бир қатор ўйинчилар турли номинациялар бўйича тақдирланди.
Тадбир якунида иштирокчилар ва меҳмонлар учун куй-қўшиқ ва рақслардан иборат концерт дастури намойиш этилди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА