Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 9 август куни Қозоғистон пойтахтида учрашади. Бу ҳақда Президент Қосим-Жомарт Тоқаев Остона шаҳрида минтақа давлатлари хавфсизлик кенгашлари котиблари билан учрашувида маълум қилди.

Давлат раҳбари “Марказий Осиё-2040” минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилганини таъкидлади:  

– Минтақавий яқинлашувнинг устувор йўналишлари, биринчи навбатда, беш томонлама ҳамкорликни кенгайтириш орқали Марказий Осиёни халқаро субъект сифатида мустаҳкамлашга қаратилган. Ишончим комилки, анжуманда “Марказий Осиё-2040” стратегияси қабул қилиниши минтақа учун концептуал аҳамиятга эга бўлади.  

Қардош мамлакат етакчиси муносабатларимизнинг ўзига хос хусусияти стратегик шериклик янги босқичга кўтарилаётган XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш бўйича дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномада мустаҳкамланганини таъкидлади.  

– Ўйлайманки, Остона саммитнинг асосий натижаларидан бири барчамиз учун тарихий шартномани имзолаш тартибини якунлаш ва ҳужжат кучга кириши бўлади, – деди Қозоғистон раҳбари. – Зеро, беш томонлама форматни институционал жиҳатдан янада такомиллаштириш долзарблигича қолмоқда.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Остонада учрашади