Мерц Россия билан музокара ҳақида баёнот берди
Европа Россия – Украина инқирозини ҳал қилиш бўйича музокарада хавфсизлик масаласини муҳокама қилиш зарур, деб ҳисобламайди. Германия Канцлери Фридрих Мерц шундай баёнот берди.
– Россия Европа хавфсизлиги масаласини муҳокама қилмоқчи, – деди у “Reuters” агентлигига. Бу ҳозир шарт бўлмаган, чунки аллақачон мавжуд тизим.
Мерц НАТО, жумладан тузилманинг Европа ўлчами мазкур тизим асосини ташкил этишига урғу берди.
Чоршанба куни Абу-Дабида якунланган Россия, АҚШ ва Украина вакиллари ўртасидаги маслаҳатлашувда, РФ делегацияси раҳбари Владимир Мединский фикрича, томонлар тинчликка анча яқинлашган. Энди ҳаммаси жараённинг барча иштирокчиларига боғлиқ. Қўшимча қилинишича, асосий мавзу Европанинг можаро тугагандан кейинги хавфсизлиги мавзусини муҳокама қилиш эди.
С.Раҳимов, ЎзА