АSЕАN байроғи ва гербини янгилади
Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АSЕАN) Манилада бўлиб ўтадиган 49-саммит доирасида янги герб нусхасини тақдим этади ва янги байроқни кўтаради. Бу ҳақда ташкилот котибияти баёнот берган.
– Анжуман доирасидаги асосий тадбирлар қаторига янгиланган герб тантанали намойиш этилиши ва янгиланган байроқ кўтарилиши ҳам бор, – дейилган баёнотда.
Янги байроқда 11 туп гуруч пояси тасвирланган. Шарқий Тимор тузилмага қўшилишини акс эттириш учун байроқ ва гербда поя сони ўндан ўн бирга ўзгартирилди.
Шарқий Тимор 2025 йил 26 октябрда АSЕАN таркибини тўлдирди. Куала-Лумпурда бўлиб ўтган 47-саммит очилишида ушбу митти давлат қабул қилингани акс этган декларация имзоланди.
Филиппин раислик қилаётган бу йилги саммит 17 ноябргача давом этади.
С.Раҳимов, ЎзА